1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

қозилик - Қозилик арабчада «Қазо» дейилади ва бир ишни «битириш» маъносини англатади. Бизда «ҳукм чиқариш» маъносида ҳам ишлатилади. Шариат истилоҳида эса, ҳукмларни лозим тутиш, хусуматларни ажрим қилиш ва низоларни кесишга «қозилик» дейилади. Қозилик фарзи кифоя иш ҳисобланади. Агар қозиликка бир киши яроқли бўлса, ўшанга бу ишни қилиш вожиб бўлади.