1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

ҳийна - «Ҳийна» сўзи Қуръонда соат, қирқ йил ва олти ой маъносида ишлатилган. Ҳанафий мазҳаби «Ишларнинг яхшиси ўртачасидир» деган қавлга биноан ўртачаси, олти ойни олган. «Ҳийна» сўзи «олти ой» маъносини англатишига далил Қуръони Каримнинг «Иброҳим» сурасидаги қуйидаги оятдир: «Робби изни ила ҳар доим меваларини бериб турадир» (25-оят). Биз «ҳийна»ни «ҳар доим» деб таржима қилганмиз. «Замон» сўзи ҳам ҳийна кабидир.