1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Биби Сешанба -

Биби Сешанба - Сешанба она-диний-хурофий тасаввурларга кўра аёллар сиғинадиган авлиё, афсонавий шахс (она); чарх йигирувчи аёлларнинг ҳомийси, оила бахтининг ҳимоячиси. Қад. диний эътиқодларнинг исломга мослашиб сақланиб қолган кўринишларидан бири. Диндор аёллар Б.С.га сиғиниб, сешанба кунлари унинг шарафига зиёфат берадилар. Соддадил аёллар Б.С.дан, мурувват, мадад тилайдилар, "мушқулларини осон қилиш"ни илтижо қиладилар. Б.С.га сиғиниш, унга атаб маросимлар ўтказиш ҳоз. вақтда жуда кам учрайди ва ширк амаллардан саналади.