1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Асад ал-Варасиний ан-Насафий -

Абул Ҳорис Асад ибн Ҳамдавайҳ ал-Варасиний ан-Насафий Насаф аҳлидан бўлиб, кўп ҳадис билар эдилар ва уларни жамлаганлар. Туфайл ибн Зайд ат-Тамимий, Мусанно ибн Иброҳим ал-Ғубдиний, Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ва бошқа ўз замоналарининг кўп олимидан таълим олганлар. «Ал-Бўстон» («Бўстон»), «ал-Ажоиб» («Ажойиб»), «Ахбор ул-Ҳасан вал-Ҳусайн» («Ҳасан ва Ҳусаннинг хабарлари»), «ал-Мақтал» («Жангнома»), «Мафохирату аҳлу Кеш ва Насаф» («Кеш ва Насаф аҳлининг фахрли кишилари») китобларининг муаллифи. Бу киши муҳаддис, чиройли тасниф қилувчи олимлардан бўлиб, Насаф шаҳрининг ифтихори эдилар. Насаф аҳли у кишини фахр билан эслар эди. Бу киши уйларидан кўп чиқмас эдилар. Агар чиқсалар ҳам, қўлларида сиёҳдон, қалам ва дафтар бўлар эди. Ҳижрий 315 (милодий 928) йилнинг ражаб ойида вафот этганлар.