1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аҳмад ан-Ниёзакий ал-Карминий -

Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Ниёзакий ал-Карминий Кармана аҳлидан бўлиб, бу нисбат билан машҳурдирлар. Бу киши ҳақларида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз «Тарихи Бухоро» китобларида ва Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий «Тарихи Насаф» китобларида маълумот қолдирганлар. Абу Наср ан-Ниёзакий Имом ал-Бухорийнинг «ал-Адаб ал-муфрад» («Одоб дурдоналари») китобларини Абул Хайр Аҳмад ибн Муҳаммад ан-Насафийдан ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий шу китобни ривоят қилганлар. Ҳижрий 379 (милодий 990) йили Карманада вафот этганлар.