1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аскар ан-Нахшабий -

Аскар ибн Ҳусайн ан-Нахшабий буюк шайх бўлиб, илм, фатво, таваккал, зуҳд ва парҳезкорликда ўз асрининг тенги йўқ олими эдилар. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Нумайрдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Мусъаб ва Яъқуб ибн Валид ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 245 (милодий 860) йилда йиртқич ҳайвон тишлагач, вафот этганлар.