1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Наср Аҳмад ал-Косаний -

Абу Наср Аҳмад ибн Жаъфар ал-Косаний Косон аҳлидан. Абул Аббос ал-Мустағфирийнинг куёвларидан. Лақаблари «Шуъба» эди. Бу лақабни қайноталари қўйганлар. Ҳадис илмини яхши билар эдилар. Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Астрободий, Абу Салама Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Сунний, Абул Аббос ал-Мустағфирийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Баладий ва Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад ан-Нахшабий ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар. Абдулазиз ан-Нахшабий бу киши ҳақларида «Муъжам уш-шуюх» («Шайхлар қомуси») китобларида айтадилар: «Ҳижрий 499 (милодий 1048) йилда у кишидан ҳадис ёзиб олгандим. Ҳижрий 397 (милодий 1007) йилда таваллуд топиб, ҳижрий 462 (милодий 1070) йил шаввол ойининг тўртинчисида, жума куни Насафда вафот этганлар».