1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳафс ал-Кеший ал-Ғазнаёний -

Абу Умар Ҳафс ибн Абу Ҳафс ал-Кеший ал-Ғазнаёний - Ғазнаён (Кеш қишлоқлари) дан бўлиб, Яҳё ибн Абдулғаффор, Абу Саъид Ато ибн Мусо ал-Журжоний ва Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Иброҳим ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Шоҳ ас-Самарқандий ва «Китоб ул-бўстон» («Бўстон китоби») асарининг муаллифи Абу Аҳмад Исо ибн Ҳусайн ал-Касбавий*  ан-Насафий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 300 (милодий 913) йилдан олдин 100 ёшга кириб вафот этганлар. 

*Касба Насаф қишлоқларидан бўлиб, Самарқанд яқинида жойлашган.