1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳайсам аш-Шоший ал-Адиб -

Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший ал-Адиб адиб эдилар. Асли марвлик бўлиб, Бухорога келганлар. Ҳижрий 234 (милодий 849) йили Бухорода Исо ибн Аҳмад ал-Асқалоний, Исҳоқ ибн Иброҳим ат-Термизий, Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий ва Аббос ибн Муҳаммад ад-Дуварийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. «Муснад» китобининг муаллифи. Ироқ уламоларидан ҳам таълим олганлар. Ўзларидан Абул Фазл Мансур ибн Наср ал-Коғазий ҳадис ривоят қилганлар. Бухородан Шошга келиб, ҳижрий 335 (милодий 947) йилда Шошда вафот этганлар.