1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Али ад-Дабусий -

Абул Қосим Али ибн Абу Яъло ад-Дабусий ўз асрида фиқҳ, усул илмида ягона, наҳв илми соҳиби, араб тили билимдони эдилар. Бағдоддаги «Низомия» мадрасасида дарс берганлар. Жадал илмида тенги йўқ олим ва назаркарда бу киши душманга қарасалар, душман йўқ бўларди. Бу зот пок, сахий эдилар. Абу Саҳл Абдулкарим ибн Абдураҳмон ал-Калободий, Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ал-Астрободий ва бошқа машҳур олимлардан таълим олганлар. Ҳижрий 482 (милодий 1090) йил шаъбон ойида Бағдодда вафот этганлар.