1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Умар ал-Бухорий ал-Жизохиштий -

Абу Муслим Умар ибн Али ал-Бухорий ал-Жизохиштий Бухоронинг  Жизохишт  қишлоғидан. Бу киши ҳадис илмининг ҳофизларидан эдилар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Жибол ва Кур ал-Аҳвозда бўлиб, у ердаги улуғ машойихлардан, Бухорода Абдулкарим ал-Калободий (Гулободий) ва бошқа олимлардан таълим олганлар. Имом ал-Бухорий ва Имом Муслим саҳиҳлари ўртасидаги ҳадисларни жамлаганлар. Бу тўплам 40 машраса бўлди. Бир машраса бир жилдга яқиндир.

Ҳижрий 466 (милодий 1074) йили Кур ул-Аҳвозда вафот этганлар.