1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Шарҳул Мақосид -

Аллома Саъдуддин Масъуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг исломий асарлар кутубхонасининг фахрига айланган китоблардан бири бўлмиш ушбу асарини вафотидан бир оз олдин ёзиб битирган. Ушбу китоб тавҳид илми бўйича ёзилган барча асарларнинг тўлиқ хулосасидир, десак хато бўлмайди. Муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи ушбу асарда ўзидан олдин ўтган барча олимларнинг ёзганларидан унумли фойдаланиб, ўзининг салкам ярим асрлик илмий фаолиятининг самарасини шу китобга жойлаган, деган одам муболаға қилмаган бўлади. 

Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи бу китобни ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқанд шаҳрида ёзган. «Шарҳул Мақосид» ақийда бобидаги машҳур китоблардан бўлиб, ундан кўпчилик кенг равишда фойдаланган, жумладан, «Ал-Азҳар» дорилфунунида ҳам узоқ йиллар давомида дарслик сифатида ўқитилган ва кўп марта чоп қилинган.