Ҳижра - ҳ и ж р а т (араб. - кўчиб ўтиш) -Муҳаммад (сав) ва тарафдорларининг Маккадан Мадинага кўчиши. Ўз диний таргаботларини Маккада бошлаган Муҳаммад (сав) Қурайш мушрикларининг унга нисбатан душманлиги кучайиши, вазиятнинг огарлашиши натижасида 622 й. сафдошлари билан Мадинага кўчганлар. Кўчиш бир неча ой давом этган, 638 й.да халифа Умар буйруғи билан мусулмонлар ўртасида Ҳ. тақвими амалга киритилган, яъни 622 йил мусулмон йил ҳисобининг боши деб эълон қилинган (қ Ҳижрий йил ҳисоби).