1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тавозе

07:00 / 26.01.2019 3898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Бир куни Абдуллоҳ ибн Муборак билан бирга кетаётган эдик. Сув ичадиган жойга келсак, одамлар тўпланиб, сув ичишаётган экан. Абдуллоҳ ҳам сув ичмоқчи бўлиб яқинлашган эди, одамлар уни танимай, туртиб, четга суриб ташлашди. У тўдадан бир амаллаб чиқиб олгач, менга: «Ҳаёт шунақа-да, танилмасак, ҳурмат қилишмайди», деди.

Яна бир куни Кўфада эдик. Бир киши Абдуллоҳга «Ибодатлар китоби»ни ўқиб берар эди. Ўқиб берувчи бир ҳадисга етиб келиб, «Буни Абдуллоҳ ривоят қилган, мана шунга кўра фатво оламиз», деган жойни ўқиди. Абдуллоҳ: «Менинг бу гапимни ким ёзди?», деди. Ўқиб берувчи: «Бу китобни ёзган котиб ёзган-да», деди. Абдуллоҳ уни қўли билан тирнаб, ўша ёзувни ўчириб ташлади-да, «Мен ким бўлибманки, менинг гапимни ёзишади?», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Дардо розияллоҳу анҳу гуноҳ иш қилиб қўйган бир одамнинг олдидан ўтиб қолдилар. Одамлар уни сўкишарди. У киши одамларга қараб, .Агар у қудуққа тушиб кетса, уни давоми...

1385 09:10 / 26.06.2019
Амр ибн Аҳтам деган одам бир кишига минг дирҳам ваъда қилиб, Аҳнаф ибн Қайсни сўкишни буюрган эди. Ўша одам келиб, Амр ибн Аҳтамни ғазабни қўзғатадиган даражада давоми...

3338 07:10 / 02.07.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондаги охирги ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, давоми...

1850 19:20 / 28.04.2020
Инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар экан, унинг ихтиёрига 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар куни бериладиган 1440 дақиқа ёки 86400 сониялик фурсатдир. Ўтаётган давоми...

2369 10:20 / 18.10.2018