1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

У менинг биродарим

09:10 / 26.06.2019 1382 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу гуноҳ иш қилиб қўйган бир одамнинг олдидан ўтиб қолдилар. Одамлар уни сўкишарди. У киши одамларга қараб, «Агар у қудуққа тушиб кетса, уни чиқариб олмасмидингиз?» деб сўрадилар. Улар: «Чиқарардик», дейишди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Биродарингизни сўкманглар, уни сўккандан кўра сизларни гуноҳдан сақлаган Аллоҳ таолога ҳамд айтинглар», деди. Одамлар: «Бу кишини ёмон кўрмайсизми?» деб сўрашди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу: «Мен унинг қилган амалини ёмон кўраман, лекин бу ишини ташласа, у менинг биродарим», деб жавоб бердилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир подшоҳ икки жиноятчига ўлим жазоси тайинлаб, ҳукм ўқилган кундан бир ой ўтиб ижро этилишини белгилабди. Маҳкумларнинг бири қаттиқ тушкунликка тушиб, оҳвоҳ давоми...

7095 12:11 / 28.08.2018
Аллоҳ таолонинг салафларга барака бериши ва саҳобий Усаид ибн Ҳузайр иштирокида бўлгани каби Қуръон ўқилса, фаришталар тушишидан ва уларнинг бирортасини илон давоми...

3812 12:40 / 11.05.2019
Оилада ёки жамиятда содир бўладиган каттакичик жанжалларни диққат билан кузатар эканмиз, уларнинг кўпчилигига асосан қўпол сўз ва ёмон муомала сабаб давоми...

5501 18:02 / 30.10.2018
Аллоҳ таоло ҳар кимнинг тақдирини ҳар хил яратган. Кимдир отаона қарамоғида улғайса, яна кимдир оила бошлиқларисиз вояга етади. Бундай ҳолда асло ўксимаслик давоми...

1748 11:32 / 07.12.2021