1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатдаги ҳурлар ва Одам аёллари

08:45 / 17.01.2019 13976 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаннатда Одам алайҳиссалом қизларининг бир хил ёшда бўлиши, аммо ҳурлар турлича экани, жаннат аҳлининг нафслари қандай хоҳласа, шундай – кичик ёки катта бўлишлари ҳақида хабарлар бор.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, жаннатда ҳурлар йиғилиб, овозларини баланд кўтариб айтадилар – унга ўхшаш овозни халойиқ эшитмаган: «Биз абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз, ҳузур-ҳаловатдамиз, маҳрум бўлмаймиз, рози бўлувчимиз, ғазабланмаймиз. У бизники ва биз уники бўлган кимса нақадар яхши!» дейдилар».

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Қачон ҳурлар мана шу сўзларни айтсалар, дунё аҳлидан бўлган мўмина аёллар уларга: «Биз намоз ўқиганмиз, сизлар ўқимагансизлар, биз рўза тутганмиз, сизлар тутмагансизлар, биз таҳорат олганмиз, сизлар олмагансизлар, биз садақа қилганмиз, сизлар қилмагансизлар», деб жавоб қайтарадилар. Ва дунё аёллари улардан ғолиб келади». Аллоҳ билгувчироқ.

Муҳаммад ибн Каъб Қуразий айтади: «Аллоҳга қасамки, агар ҳурлардан бири Аршдан ўз билакузугини кўрсатса, билакузугининг нури қуёш ва ойнинг нурини, албатта, ўчиради. Шундай экан, уни таққан ҳурнинг ўзи қандай бўлди?! Аллоҳ таоло ҳурга қандай кийим ва зийнатлар яратса, унинг эгасига ҳам шундайини яратади».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: «Жаннатда «ийно» деган бир ҳур бор. Юрса, атрофида, ўнг ва сўл тарафида етмиш минг хизматчи бўлади. У: «Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганлар қаерда?» деб айланиб юради».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар: «Жаннатда «лаъба» деб аталувчи ҳур бор. Агар у денгизга туфласа, суви ширин бўлиб кетади. Унинг дудоғига: «Ким мени хоҳласа, Парвардигоримга итоат қилсин», деб ёзиб қўйилган».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Исро» кечасидаги ҳурларнинг васфини шундай келтирганлар: «Уларнинг бошида юзта соч ўрими, ҳар бир соч ўримининг орасида олтмиш мингта кокил бор, ҳар кокил тўлин ойдан ҳам нурлироқ, бошларига дур ва соф гавҳардан тож кийдирилган. Унинг пешонасига дуру гавҳар билан биринчи сатрда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» деб, иккинчи сатрда: «Ким мени хоҳласа, Роббимнинг тоатида бўлсин», деб ёзилган. Жаброил алайҳиссалом менга: «Эй Муҳаммад, бу ва бунга ўхшаганлар сенинг умматинг учун. Хурсанд бўл, эй Муҳаммад, ва умматингга хушхабар бер ҳамда уларни ғайрат қилишга буюр», деди».

Абулқосим Хаталий айтади: Ато Салмий Молиқ ибн Динорга: «Бизни шавкатлантиринг», деди. Молик: «Эй Ато, албатта, жаннатда бир ҳур бор, унинг гўзаллиги билан жаннат аҳли бир-бирларига фахрланадилар. Агар Аллоҳ таоло жаннат аҳлига ўлмасликни ёзмаганида (яъни, жаннатда ўлим бўлганида) унинг гўзаллигидан ҳамма ўлиб қолар эди», деди.

Муҳаммад ибн Солиҳ дейди: «Ато Моликнинг бу сўзидан кейин (ўша ҳурнинг ишқида) қирқ йил маҳзун ҳолда юрди».

Ибн Муборак айтади: «Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: «Ҳурларнинг икки болдир суягининг илиги, гўшти, суяги ва етмишта безаги ортидан, худди қизил май оқ шишанинг ичида кўриниб тургандек кўриниб туради».

Ҳаббон ибн Абу Жабала айтади: «Дунё аёлларидан жаннатга кирганлари дунёда қилган амаллари сабабли ҳурлардан афзал бўлади».

Яна бир ривоятда: «Одам аёллари ҳурлардан етмиш минг баробар афзалроқдир», дейилган.

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Мавзуга оид мақолалар
Самъонийнинг .Алансоб, номли китобида Ҳоким Шаҳиднинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагилар келган .Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий Балхий Ҳанафий давоми...

1728 13:05 / 18.12.2019
Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан ривоят қилинади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ вафот этаётганида ёнида эдим. Аҳволи оғирлашгач, йиғлай бошлади. Бир киши унга .Эй Абу давоми...

1721 08:50 / 03.09.2019
Абу Бакр ибн Муслим Ҳадрамийнинг ўлим соати яқинлашди. У зот Қуръон тиловат қила бошладилар. Тоҳа сурасининг .Мен эса рози бўлишинг учун Сен томон шошдим, Роббим, давоми...

2274 08:14 / 13.06.2020
Абу Усмон Сақафийдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулshyазизнинг бир хизматчилари бўларди. У эшагида юк ташиб, ҳар куни бир дирҳам топиб келарди. Бир куни у бир ярим давоми...

1834 08:02 / 07.12.2019