1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳоким Шаҳид таълиф этиш билан машғул бўлгани сабабли зиёратига келганларга гапирмасди

13:05 / 18.12.2019 1726 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Самъонийнинг «Ал-ансоб» номли китобида Ҳоким Шаҳиднинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагилар келган: «Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий Балхий Ҳанафий қози вазир Ҳоким Шаҳид 334-ҳижрий санада шаҳид бўлган, Аллоҳ таоло раҳматига олган бўлсин. Бу зот Марвнинг олими, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ соҳибларининг ўз давридаги имоми бўлган. Бу зот ҳақида қуйидагилар келган:

«Абу Абдуллоҳ ибн Ҳоким Шаҳид қуйидагича зикр қилган: «Ҳоким билан бирга яшаганман, у душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар, сафарда ҳам, муқимликда ҳам тунги намозни асло тарк этмасди. Ўтирган пайтида кичкина қутича, китоблар ва сиёҳдон доимо ёнида турарди. У султоннинг вазири бўлиб, ҳузурига киришга изн сўраганларга рухсат бермас эди, иложи қолмаганидагина изн берарди, аммо ёзиш билан машғул бўларди. Ҳузурига кирган одам турган жойида тик туриб қоларди. Абу Аббос ибн Ҳаммувайҳ ундан шикоят қилиб шундай деган: «Унинг ҳузурига кирсак, бизга гапирмасдан қўлига қаламини олади, бизлар бир чеккада қолиб кетамиз!».

«Мустадрок» соҳиби Ҳоким Абу Абдуллоҳ ҳофиз қуйидагиларни айтган: «Жумъа кечаси Ҳоким Абул Фазлнинг имло мажлисига борган эдим. Амир Абу Али ибн Абу Бакр ибн Музаффар кириб келди. Ҳоким Абул Фазл унинг келганини кўриб ўрнидан турди-ю, лекин турган жойидан қимирламади. Амирни суффанинг эшигидан қайтариб шундай деди: «Орқанга қайт, эй Амир, бугун сенинг кунинг эмас».

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўза тутиш ҳаром бўлган кунлар қуйидагилардир1. Ийдулфитр куни, Ийдулазҳо куни ва ундан кейинги уч кун. Бу кунларда рўза тутиш ҳаромдир, чунки бу кунлар давоми...

9225 10:00 / 08.05.2019
Котиб Ибн Азҳар айтади .Ҳижрий 383 йили Бағдодда анчагача ёмғир ёғмай қўйди. Қози Исмоил ибн Ҳаммод намозгоҳга чиқиб, икки ракъат намоз ўқиди. Биринчи ракъатда Аъло давоми...

946 08:00 / 08.08.2020
Абдурроҳман ибн Мусъаб айтади Куфада бир киши бор эди. Унинг исми Асад ибн Солҳаб бўлиб, обидлардан эди. Бир куни у Фурот дарёси бўйида турганида, ўша ердаги бир давоми...

2714 11:00 / 14.02.2019
Сайёрамизни ўраб турган ҳаво қобиғи атмосфера дейилади. Мазкур ҳаво қобиғининг вазни қанчалигини биласизми У ерга қулаб тушадими Атмосфера сайёрамиз узра давоми...

2306 17:00 / 24.11.2020