1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўлимдан омондамисиз?

07:02 / 03.01.2019 1912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Алийя айтади: «Бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар билан ўтирган эди. Кун ярим бўлиб, қиздира бошлагач, одамларга: «Мен қайтиб келгунимча шу ерда туринглар» деб, бир оз дам олиш учун ичкарига кириб кетди. Бир оздан сўнг ўғли Абдулмалик келиб сўраган эди, одамлар унинг ичкарига кириб кетганини айтишди. Ўғли киришга изн сўради, унга изн берилди. У кириб, отасидан «Мўминларнинг амири, бу ерга нима учун кирдингиз?» деб сўради. «Бир оз дам олмоқчи эдим», деди Умар. Ўғли одоб билан: «Фуқароларингиз эшигингиз олдида кутиб турган ҳолда сизга ўлим келиб қолишидан омондамисиз? Улардан беркиниб олдингизми?» деди. Шунда Умар ибн Абдулазиз бу гапдан сўнг тез ўрнидан туриб, одамлар олдига чиқди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларга дедилар.Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин,.Мусулмонлар кунлар ўтиб Румга қарши жангга давоми...

2967 11:00 / 11.01.2021
учинчи мақола11. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Мен пайғамбар этиб юборилдим, бу пайтда қиёмат қоим давоми...

1183 11:16 / 01.10.2020
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Албатта, ҳалол очиқойдиндир. Албатта, ҳаром очиқойдиндир. Ва давоми...

2777 09:10 / 10.08.2019
Ҳижрий тўқсон еттинчи йил. Зулҳижжа ойининг охирги ўн куни. Каъбатуллоҳ пойи пиёда, отуловда келган одамлар билан тўла. Улар орасида ёшу қари, эркагу аёл, оқу қора, давоми...

2317 12:49 / 04.05.2020