1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ғайбий эъжоз ёхуд 20 та ҳақиқат (11-13)

11:16 / 01.10.2020 1189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

11. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мен пайғамбар этиб юборилдим, (бу пайтда) қиёмат қоим бўлишига мана шунча қолган эди». Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «мана шунча» деганларида кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бир-бирига ёпиштирдилар».

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган.

Олимлар коинотнинг ёши 13 ярим миллиард йил деб айтадилар. Ушбу йиллар олдида инсоннинг умри жуда кичик бўлиб кетади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар этиб юборилганларига 1400 йилдан сал кўпроқ вақт бўлди. Агар 1400 ни 13500000000 га бўлсак, натижа 0.0000001 бўлади. Яъни, ўн миллиондан бир бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки бармоқларини бир-бирига ёпиштириб ишора қилишлари ўта нозик ишора эканини, қиёматга жуда оз вақт қолганини англаб етамиз. Валлоҳу аълам.

12. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат аломатлари ҳақида сўз юритаётганларида «Ялангоёқ, яланғоч, камбағал қўйбоқарларнинг бино қуришда мусобақа (ким ўзар) қилаётганларини кўрмоғинг» деган гапни ҳам айтганлар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. 

Бугун дунёнинг кўплаб давлатлари бир-бирлари билан баланд бинолар, буржлар қуришда мусобақа қилиб, «Дунёдаги энг баланд меҳмонхона» деган гапларни айтиб фахрланадилар. Бу эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари бўлиб, бундан 14 аср олдин бу ҳақида айтганлар.

13. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Токи фитналар зоҳир бўлмагунча, ёлғон кўпаймагунча, бозорлар яқинлашмагунча ва замон яқинлашмагунча қиёмат қоим бўлмайди». Имом Аҳмад ривояти.

Бугун фитналар, ёлғон гаплар кенг тарқалиб боряпти. Бозорлар, дўконлар кўпайгани учун уларнинг ораси яқинлашмоқда. Уйдан узоққа бормай, маҳалланинг ўзидаги дўкондан маҳсулот харид қилиш имкони бор. Олдинлари бир ойда борилган шаҳарда содир бўлган воқеадан бугун телевизор орқали бир неча дақиқа ичида хабардор бўласиз. Вақтнинг яқинлашиши деганда узоқ вақт сарф этиладиган маконларга самолётда қисқа вақт ичида борилишини ҳам тушунамиз. Кунларимизнинг қисқариб, ҳафта, ой, йил тез ўтаётганини ҳам англаб борамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматга яқин шундай ишлар бўлишини бундан 14 аср олдин айтганлари, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий пайғамбар эканликларига далолат қилади.

(Давоми бор)

Иккинчи мақола

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
3.Рамазон Райён эшигининг калитидир. Жаннатга киришнинг ўзи катта бир саодат. Аммо ўша жаннатга Парвардигори оламнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлиб, махсус давоми...

1249 10:30 / 23.04.2020
Мисрда жойлашган дунёдаги энг кўҳна ва салоҳиятли Ислом дорилфунуни, жомеъ масжиди ва мадрасалардан иборат мажмуа Азҳар номи билан аталади. У фотимийлар давоми...

1269 16:05 / 02.12.2019
Баъзилар ўйлаганидек, бойқуш бехосият қуш эмас. У ҳам бошқа йиртқич қушлар каби бир оддий жонзот. Фақат у одамлар кам, хароба жойларга ин қургани учун кишиларда давоми...

2626 20:00 / 04.09.2020
УЧИНЧИ САБОҚФАРИШТАЛАР ҲАҚИДААссалому алайкум, ширинданшакар дилбандларим Ўтган машғулотда берилган калимани ёдлаб бўлдингизми Қани, айтиб берингчи Баракалло давоми...

2936 05:00 / 15.02.2017