1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Одамларни ўлимдан кейинги ахволлари китобидан

07:56 / 26.12.2018 2385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, "Одамларнинг ўлимдан кейин ахволлари" мақоласини ислом.уз сайти орқали ўқидим. Мақолада "Абу Зар разияллоҳу анҳу деди: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Уч тоифа инсонлар борки, уларга Қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди, қарамайди ва уларни покламайди. Уларга аламли азоб-қийноқлар бор»- деб, уч марта такрорладилар». Мен: «Улар зарар ва зиён кўрар эканлар! Улар кимлар, ё расулуллоҳ!»- дедим. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Кийимларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириб кийган одам, миннатчи ва матосини бўҳтон қасам билан ўтказган кимса» - дедилар» (Имом Муслим, ҳадис № 106)". Шундан кийимларини оёқ тўпиқларидан пастга тушириб кийган одам жумласига тушинмадим. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар. Раҳмат

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида кийимни тўпиқдан пастга осилтириб кийиш мутакаббирларнинг одати бўлган. Фахрланиб ўшандай кийинишиб юришган. Ҳозирги кунда ҳам мақсад шу бўлса ўша ҳадис остига кириб қолинади. Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Ҳазрат, Сизга қуйидаги саволлар билан мурожат қилмоқчи эдим1. Агар рўзада ёлғон гапириб қўйса, рўза бузиладими ёки гуноҳкор бўладими 2. Мен ўқишга кечқурун бораман давоми...

3919 15:56 / 24.04.2016
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли устозлар, бир инсон бир гуноҳ ишдан тийилишга қасам ичсаю, кeйин қасамни бузиб қўйса каффорати вожиб бўлади. Каффорат адо давоми...

3978 06:10 / 11.07.2018
СаволЭркак кишини никоҳи ўтгандан сўнг 40 кун чилла деб шомдан сўнг кўчага чиқмаслиги тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф mdash Шариатда бундай кўрсатма йўқ.

5401 09:30 / 09.11.2017
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар. Мени бир қўшним болалар кийими магазинида оддий сотувчи бўлиб ишлайди. Магазинни эгаси товарлар олиб келганда, базан давоми...

2422 09:22 / 11.02.2019