1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ёлғон ризқни камайтиради

19:35 / 17.06.2019 2753 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради», дедилар».

Дайламий ривоят қилган.

Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири – ризқни камайтириши зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ таоло ёлғончи кишининг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан, ёлғончи подшоҳнинг юртидан баракани кўтаради, ризқларини қисқартириб қўяди. Ушбу ҳақиқатни бугунги кун тажрибасида ҳам кўриб турибмиз.

Ёлонғончилиги билан танилган нусхаларнинг ҳаётига назар солсангиз, ризқи қисқалигини кўрасиз. Улар ўзларининг ёлғончилик сифати уларга бу дунё ва охиратда яхшилик келтирмаслигини теран англаб етишлари керак. Жумладан, бу дунёда ризқлари тор бўлиб, топганлари баракасиз бўлиб, дуч келгандан қарз сўраб юришлари бежиз эмаслигини тушунишлари лозим.

Демак, бу дунёю у дунёнинг бахтига эришмоқчи ва икки дунёнинг азоб-уқубатидан, шармандалигидан қутулмоқчи бўлсак, ризқимизнинг кенг ва сероб бўлишини истасак, ёлғондан қутулишимиз лозим экан. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор, шоҳу гадо баробар ҳаракат қилмоғи лозим. Ана шундагина яхшиликдан умид қилсак бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ёлғончиликдан ва ёлғончиларнинг касридан Ўзи асрасин! Омин!


“Ёлғон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Музораба мутлақ ёки қайдланган бўлади.Мутлақ музораба ҳеч қандай қайдларсиз ниҳоясига етади. Бунда банк ёки пулдор шахс молни музорабага бериб, иш, макон, замон, давоми...

6970 17:45 / 31.12.2019
Муҳаммад ибн Сирийн айтади .Абу Убайда ибн Абу Ҳузайфанинг чодирида эдик. Унинг олдидаги ўчоқда олов ёнар эди. Шу пайт унинг ҳузурига бир киши келиб, у билан битта давоми...

2562 08:30 / 19.01.2019
Саломлашиш ҳукмиИсломда биринчи бўлиб салом бериш суннат унга алик олиш эса фарз. Имом Абдулбар раҳимаҳуллоҳ ва бошқа уламолар .Биринчи бўлиб салом бериш суннат, давоми...

2363 11:00 / 29.06.2020
41. Рамазон ҳайити. Рамазонни эсономон, ибодат ва мислсиз ажру савобларга эга бўлиб ўтказганликни нишонлаш ва бунинг учун шукрона келтириш маъносида Ислом давоми...

1007 15:01 / 19.05.2020