1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

14:09 / 21.11.2018 6718 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганиш учун ташкил этиладиган интернет дарсларига ҳафтада уч кун устозимиз марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ҳадис ва Ҳаёт”, “Ижтимоий одоблар” номли китобларига асосан  ҳадислардан сабоқлар бериб борилади.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар.

Кузатиб бораётган бўлсангиз, islom.uz сайтида динимиз таълимотларини чуқурроқ ўрганиш, Ҳанафий мазҳабимиз борасидаги билимларимизни ошириш мақсадида ақийда, фиқҳ, сийрат, тафсир, тазкия бўйича махсус дарслар ҳамда турфа рукнлар остида мақолалар бериб борилмоқда.

Биз ана шу камтарона ҳаракатимизни янада кенгайтириш, кўпроқ самаралар олиш мақсадида “Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз” шиори остида мусулмон киши учун ўта зарур бўлган, икки дунёсининг обод бўлишини таъминлайдиган сабоқларни ҳам йўлга қўймоқчимиз.

Бу, албатта, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал суннатларини ўрганиш ва уларга амал қилишни тарғиб этувчи ҳадислар билан бўлади.

Бундан буён ҳафтада уч кун islom.uz сайти орқали Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан кичик мақолалар бериб борилади. Ҳусни хулққа чақирувчи ҳадислар ёдга олинади, ўрганиб амалда қўллашга ҳаракат этилади.     

Шунингдек, ҳар ой якунида ўрганилган суннатнинг ҳаётимизга, кундалик турмушимизга, одобу ахлоқимизга қандай ижобий таъсир ўтказгани ҳақида суҳбатлар ташкил этилади ва иштирокчилар суҳбатдошнинг хоҳишига кўра сайтимиз орқали ёритиб борилади.

Суннат сабоқлари ва уларнинг келгуси фойдалари муборак бўлсин, азизлар!

1-суннат

Ният тўғрисида

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ниятига яраша бўлади», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Чиндан ҳам Исломда ҳар бир нарсага ният шартдир. Шунинг учун кўпчилик фуқаҳолар: “Ҳар бир амалда ният фарз”, – деганлар.

Исломнинг буюк илоҳий неъматлиги шундан: банда ниятни яхшилаш билан ўз ҳожати учун қиладиган ҳар бир оддий ишни ҳам ибодат даражасига кўтара олади. Аммо бу улкан ҳақиқатни, қани эди, тўлалигича англаб етсак! Минг афсуски, ниятни тўғрилай олмаслигимиз туфайли ибодат учун қилган қанчадан-қанча амалларимиз қабул бўлмай қолади.

Ҳар бир амал ниятга қараб баҳоланади. У тил билан бажариладиган амалми, бадан билан адо этиладиганми, фарзми, вожибми, суннатми, нафлми, ишқилиб, ҳаммасининг тўғри бўлиши ниятга боғлиқ. Шариат ҳукми бўйича ният қилинмай адо этилган амал қабул ҳисобланмайди.

Киши нимани ният қилса, ўша ниятидаги нарсага эришади. Пешин намозининг фарзини ўқияпман, деб ният қилса, ўша намознинг савобини олади. Нафл рўза тутаяпман, деб ният қилса, нафл рўзанинг савобини олади.


“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
593. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари жароҳатланди. Тўртинчи тишлари синдирилди. Бошларидаги давоми...

2772 19:00 / 03.12.2021
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бутун коинотни, ундаги бор мавжудоту махлуқотларни бир яратишда .Бўл, деган амри ила яратди. Тоғу тошларни ndash жамодот оламини, давоми...

4167 19:11 / 28.04.2017
792. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб .Ассалому алайкум,, деди. У зот алик олдилар. давоми...

1759 00:00 / 26.11.2022
848. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу унга шундай айтиб берган .Биз ғорда турганимизда бошимиз тепасидаги давоми...

1640 19:00 / 17.02.2023