1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дажжол жин ҳам, фаришта ҳам эмас

21:01 / 14.11.2018 4927 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Унинг жуссаси жуда катта бўлади. Худоликни даъво қилади. Шунинг учун Дажжолнинг гавдаси катта бўлишига қарамай, ожизлиги ва кўзидаги нуқсонга ишора қилиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ ғилай эмас", деб айтган эдилар.

Дажжол – инсон боласи. У жин ҳам, фаришта ҳам эмас. Демак, унда ер кишиларники каби гавда ва қомат бор. Одамлар сингари ейди, ичади, ухлайди, бедор бўлади, ҳожатга боради, ер юзида юради ва улов минади. Хачирининг икки қулоғи ўртасидаги масофа қирқ зирҳ келади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжолни шундай сифатлаганларки, биз уни кўзимиз билан кўриб тургандекмиз. Умумий ҳадисларда келган васфга кўра, Дажжол – жуссаси баҳайбат, бўйи баланд, семиз киши. Унинг калта, қуюқ ва жингалак сочи бўлиб, қомати озгина эгилган. Ранги оқ, икки кўзи ўртасига "кофир" деб ёзилган. Бу ёзувни ўқишни биладиган ва билмайдиган ҳар бир мўмин ўқий олади. Икки кўзи ғилай. Лекин ўнг кўзи ўта ғилай бўлганидан, нурсиз бўлиб кўринади. Чап кўзинннг устида ортиқча эти бор. (У кўзни қоплаб турадиган бир парча тери ёки кўзнинг четидан ўсиб чиққан гўштга ўхшайди.) Чап кўзи ҳам ғилай. Демак, у яхши кўра олмайди. Деярлик кўр ёки кўрга яқин. Шундай бўлишига қарамасдан, у ер юзини айланиб чиқади ва ҳамма ёқни фасодга тўлдиради.

Дажжолиинг тахминий сурати шу. Унинг ёмонлигидан Аллоҳ асрасин.


«Дажжол ҳақида нима биласиз?» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Товус раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади Бир замонлар ақлли, фаросатли одам бўлган экан. У кексайгач, уйда ўтириб қолибди. Бир куни ўғлига Мен уйда ғамга ботиб давоми...

2434 12:30 / 15.11.2018
Имом Табарийнинг айтишича, ҳижрий ўн бешинчи йили тинч ҳаёт жабҳасида ҳам кўплаб фатҳлар бўлган эди. Улардан бири ҳазрати Умар томонларидан девоннинг ташкил давоми...

2577 17:04 / 27.11.2018
Бутун дунёга машхур бўлган Англиянинг Оксфорд университети 1096 йилда ташкил этилган бўлиб, қадимий университетлардан бири ҳисобланади. Университетда тўртта давоми...

1807 11:00 / 19.10.2022
Солиҳ Муррий Нумайрийдан ривоят қилади .Тушимда бир киши олдимга келиб, .Эй Зиёд, одат қилган таҳажжудинг учун, кечаси ибодатда қоим бўлиш учун ўрнингдан тур давоми...

2124 08:00 / 27.12.2019