1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Вақтим йўқ деманг!

19:00 / 17.07.2022 4726 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур “Ал-Ҳикам ул-Атоийя” китобида шундай ёзади: “Эзгу ишларни амалга оширишни бўш вақтнинг йўқлигини сабаб қилиб ортга суриш қалб етук эмаслигининг аломатидир”.

Бошқача қилиб айтганда, “Менинг вақтим йўқ” дейишнинг ўзи нотўғри. Биз гапираётган ишлар, ибодат қилиш, Аллоҳ таолони ёдга олиш, фикр-мулоҳаза юритиш вақтга эҳтиёж сезади. Аммо баъзан уларни ортга суриб: “Мен буларни эртага, кейинги ҳафта, кейинги йил ёки кейинги Рамазон ойида қиламан”, – дейишади.

Ибни Атоуллоҳ бундай муносабатни қалб етук эмаслигининг далолати сифатида таърифлайди, яъни бундай инсон ўзини ўзи алдамоқда, негаки инсон аслида агар кучли иродали ва вақти бўлса, барча истаган нарсасини қила олади.

Аммо бу устуворликлар масаласидир.

Эрталаб ўз уйингизни тарк этасиз, маълум бир топшириқлар миқдорини бажариш учун сизда маълум бир вақт бор. Аввалига энг муҳимини, кейин эса унчалик муҳим бўлмаганини бажарасиз. Сўнгра: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламас” (“Бақара” сураси, 286-оят), – дея қолганини эртанги кунга ортга суришга қарор қиласиз.

Ҳар бир мусулмон ўз вақтидан энг яхши тарзда фойдаланиши лозим. 

Агар сизда, масалан, ўн дақиқа вақт бўлиб, намоз ўқишни ҳам қўшганда ишларингиз кўп бўлса, унда аввалига намоз ўқишни бажариш керак. Баъзан бугун, эртага, кейинги ҳафта, келгуси ойда дунёвий ишлар устиворлик касб этади. Бир қанча вожиб намозлар баъзи бир одамлар томонидан бутунлай ўқилмайди, негаки улар бунга умуман вақтлари йўқлигини таъкидлашади.

Бундай ортга суришга йўл қўйиб бўлмайди. Ҳар бир мусулмон ўз вақтидан энг яхши тарзда фойдаланиши керак.

Вақт ҳаммасига етади. Агар сиз ундан яхши фойдалансангиз ва ташкил қилсангиз, Худо сизнинг вақтингизни қўллайди. Вақтдан тўғри фойдаланиш  нафақат дунёвий ишларни бошқариш, балки диний ишларни бошқариш учун ҳам муҳимдир. Биз ўз вақтимиздан фойдаланишимиз ва ушбу икки ҳуқуқ ўртасидаги мувозанатни ўрнатишимиз керак. Кечиктириш – бу шайтон алдовига учган қалбнинг ҳолати бўлиб, етук эмаслигининг аломатидир.

 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Ниҳоят, улардан бирига ўлим келган чоғда дейди: «Роббим, мени қайтаргин! Шояд тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам». Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўздир, у эса айтувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир» (Муъминун сураси, 99–100-оятлар).

Даргоҳида мақбул бўлган нарсалар учун вақтимиздан энг яхши тарзда фойдаланишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи тавфиқ берсин. Омийн.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Қуръони каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.1. Гоҳида .хотиржам нафс, бўлиши мумкин.Аллоҳ таоло Фажр сурасида марҳамат қилади давоми...

3225 08:31 / 28.12.2018
Инсон ҳаётида савобли амал қилади ва гуноҳ амал қилади. Албатта, савобли амалларнинг инсонга бу дунёда келтирадиган фойдалари бор ва охиратда келтирадиган давоми...

4810 19:40 / 24.02.2019
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон тун келиб, кундуз кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади,, дедилар,. Ушбу уч давоми...

1502 19:10 / 12.05.2019
Инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар экан, унинг ихтиёрига 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар куни бериладиган 1440 дақиқа ёки 86400 сониялик фурсатдир. Ўтаётган давоми...

2340 10:20 / 18.10.2018
Аудиолар

118803 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40753 14:35 / 11.08.2021