1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аёл макри

12:05 / 13.11.2018 9552 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жуҳа исмли ақлли, аммо жуда камбағал бир одам бор эди. У хотинига:

– Эй хотин, бу йўқчиллик жонимизга тегди. Сенда бу гўзаллик, бу чеҳра бор экан, ақлингни ишга сол-да, бир тузоқ қур, бой бўлайин. Фақат қурган тузоғингга ўзинг тушиб қолма, деди.

Хотин узоқ ўйлади, бир тузоқ ҳозирлади. Эрининг устидан шаҳар қозисига шикоят этмоқчи бўлди. Эртаси куни ясан-тусан қилиб маҳкамага борди, қозига учради:

– Эримдан шикоятим бор, бошқаларга кўнгил берди, менга бепарволик қиляпти, деб йиғлади, борини тўкиб солди. Қози шикоятчини бошдан кузатиб деди:

– Эй сарв бўйли гўзал, маҳкамада бу ғала-ғовур, бу шовқин бор экан, сени эшитмаяпман. Танҳо бир ерга борайлик-чи, деди. Хотин фурсатдан фойдаланиб:

– Тўғри гапиряпсиз. Бу жориянгизнинг уйи бўм-бўш. Эрим бўлмиш ландавур қишлоққа кетган. Бу кеча уйимга келинг. Шикоятимни, дардимни шу ерда тушунтираман, дея ширин гаплар айтди. Учрашув соати белгиланди.

Қози тун ярмида уйга борди. Хотин уни ичкарига киритгач, эшик тақиллай бошлади. Хотин безовталик билан:

– Эй Худо, эрим келди. Сиз тезда сандиққа беркининг. Йўқса иккимизни ҳам ўлдиради, деб уйдаги бўш сандиқни кўрсатди. Қози қўрқувдан дағ-дағ титрар эди. Сандиққа кирди.

Хотин эшикни очди, эрини ичкарига киритди. Жуҳа ичкарига кирар-кирмас гапиришни бошлади:

– Эй хотин, сендан нима кўрдим. Эшикни ҳатто менга кеч очяпсан. Боримни, йўғимни сенга бағишладим. Аммо хурсанд қилолмадим. Уйда бир шу сандиқ қолди. Уни ҳам эртага бозорда сотаман. Сотилмаса бозор ўртасида ёқаман.

Хотини бундай қилма, деса ҳам, Жуҳа қаршилик кўрсатди. Бир арқон олиб келиб, сандиқни яхшилаб боғлади. Ётдилар.

Эртаси куни эрталаб Жуҳа бир ҳаммол чақирди. Сандиқни кўтариб бозорга йўл олди.

Қози сандиқдан "Ҳаммол, ҳаммол..." дея чақираётган эди. Ҳаммол олдинига бу овоз қаердан келаяпти, деб у ер-бу ерга қаради. Кейин овознинг сандиқдан келганини эшитиб қулоқ солди. Қози:

– Эй ҳаммол, мен шаҳарнинг қозисиман. Сен сандиқни қўяр-қўймас маҳкамага бор. Ноибга учраш, ҳолатни тушунтир. Қанча пулга бўлса ҳам сандиқни олсин. Сенга юз олтин бераман.

Ҳаммол айтилганни қилди. Аҳволни тушинтиргач, ноиб бозорга келди. Жуҳага:

– Шу эски сандиқ учун қанча сўраяпсан? – деди.

Жуҳа:

– Тўққиз юз олтин бермоқчилар. Аммо мен минг олтиндан арзонига бермайман.

Хоҳласанг ичини очиб кўр, кейин тушунасан. Ноиб:

– Йўқ, сотиб оламан, деб пулни берди. Орадан бир йил ўтди. Жуҳа пулларини еб битириб, хотинини яна маҳкамага юборди. Хотин маҳкамада яна эридан шикоят бошлаганда, қози уни дарров таниди:

– Сиз бу ўйинни ўтган йили ўйнагандингиз, мени тузоққа туширган эдингиз. Энди қиморни бошқа биров билан ўйнанг, деб маҳкамадан қувибди.


“Маснавийдан ҳикоятлар” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҚуръонни ўқиб бир савол пайдо бўлди ва унинг жавоби мени ўйлантириб келмоқда. Балки бу Аллоҳ таолонинг ҳикмати олийси билан биз бандалардан яширилгандир, давоми...

7879 19:05 / 19.01.2020
Борлиққа нисбатан ер сайёраси океандаги бир томчи сувчалик ҳам эмас. Шундай бўлсада ана шу кичкина сайёрадаги бир бўккан одамча кишиларга .Мен сизнинг олий давоми...

1817 13:00 / 26.02.2022
Ҳеч шакшубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлмаган одамнинг тавҳиди нуқсонга учрайди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

6081 14:30 / 01.08.2019
Бир киши садақа беришни ният қилиб, садақасини бир одамга берибди. Кейин билса, ўша одам ўғри экан. Одамлар Кечаси ўғрига садақа қилишибдиrdquo, деб гапириб юришди. давоми...

2618 08:00 / 31.12.2018