1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Покистон дин уламолари Сурхондарёга келди

14:13 / 15.10.2018 3202 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 14 октябр куни Покистон Ислом Республикасидан 45 дан ортиқ ислом дини уламолари Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Покистоннинг Исломобод, Пешовар, Карачи ва бошқа ҳудудларидан келган меҳмонлар Термиз ва Шерободда бўлиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди.

Меҳмонлар Термиз туманидаги X асрда қурила бошланган Султон Саодат мажмуаси ҳамда аллома Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишиб, бу ердаги тарихий ёдгорликлар ва музейлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, уламолар делегацияси Шеробод туманидаги муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий мажмуасига ҳам ташриф буюрди.

“Бу зиёратларни кўпдан буён орзу қилардик. Нафақат биз, балки боболаримиз ҳам Абу Исо ат-Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд юртида бўлиб, қадамжоларини кўришни, зиёрат қилишни ният қилишганди", дейди делегация раҳбари, исломшунос олим шайх Абдулҳалим Тишти.

Делегация таркибида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бўлиб, улар Ўзбекистондаги сафар жараёнларини ўз нашрларида мунтазам ёритиб боришмоқда.

Покистонлик меҳмонларнинг Қашқадарё, Самарқанд ва Бухорога ҳам сафар қилишлари ҳам режалаштирилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Turon24
Мавзуга оид мақолалар
Испания бўйлаб саёҳат қиларкансиз, нафақат испан ва араб тили ўртасида кўплаб ўхшашликларни гувоҳи бўласиз, балки араб мусулмон мероси испан маданиятида чуқур давоми...

2343 12:53 / 29 январь
2018 йил 30 январдан Тошкент шаҳар имконияти чекланганлар билан диниймаърифий суҳбатлар ташкил этилган бўлиб, бу суҳбатларнинг дастлабки тингловчилари 8 нафар давоми...

1646 09:30 / 07.02.2019
Толибон Афғонистонда аёллар иштирокидаги теледастурларни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Исломий даъват вазирлиги баёнотида айтилди.Мамлакатда оммавий ахборот давоми...

1437 12:20 / 23.11.2021
Бугун, 26 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида .Суратли тажвид, китобининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тақдимот .Hilol Nashr, нашриётининг давоми...

1796 10:25 / 26.04.2022
Аудиолар

120505 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42120 14:35 / 11.08.2021