1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Исломободлик ўт ўчирувчи ҳам ёнғин, ҳам саводсизликка қарши курашмоқда

14:40 / 15.10.2018 1984 pdf Ўқиш режими + -

Исломободлик 58 яшар ўт ўчирувчи Айюп нафақат ёнғин, балки саводсизликка ҳам қарши курашмоқда. У ҳар куни 30 йил давомида уйи олдидаги боғда камбағал болаларга инглиз тили ва математикадан сабоқ  бериб келади. Islamisemya.com хабарига кўра, унинг машғулотларига ҳар куни 200 нафардан ортиқ тингловчилар келади.

Эрталабдан Айюп ишига боради, соат 16.00 дан кейин эса велосипедига ўтириб, парламент биносидан унчалик узоқда бўлмаган боққа келади. У ўқувчиларига ўз ҳисобидан сотиб олган ручка ва дафтарларни тарқатади. Маҳаллий болакайлар уни устоз Айюп деб чақиришади.

Унинг айтишича, бир куни ялангоёқ болакай унинг машинаси ойнасини ювмоқчи бўлади, у эса нега болакай мактабга бормаётганини сўрайди.

“Бола ўзи камбағал оиладан эканлиги, мактаб анжомларини сотиб олишга уларнинг қурби етмаслигини айтди. Бунинг устига у ўз яқинларини боқиш учун ишлашга ҳам мажбур. Шундан кейин бундай болаларга дарс бериш фикри пайдо бўлди ва бепул мактаб очилгани тўғрисида эълон бердим. Аввалига 50 нафар тингловчим бор эди, кейин уларнинг сони кўпайди”,  – деб эслайди Айюп.

Айюпнинг ўзи уч нафар фарзанднинг отаси, унинг бош мақсади – болаларга тўғри йўлни кўрсатиш, улар ўғри, жиноятчи ёки гиёҳванд воситаларнинг сотувчиси бўлиб қолишларининг олдини олиш. У ўз тингловчиларини шифокор ёки муҳандислар орасида кўришни истайди. Шунингдек бу мусулмон одам ҳақиқий мактаб қуриш, у ерда ҳар қандай об-ҳаво шароитларида дарс олиб боришни орзу қилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Islamisemya.com
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилда Ҳаж2018rdquo сафарига Қорақалпоғистон Республикасидан 153 нафар фуқаро жўнаб кетади.Улуғ сафар олдидан бўлажак зиёратчилар учун юртимизнинг турли давоми...

2440 05:33 / 26.07.2018
Бугун, 7 июнь куни эрта тонгда Маккаи мукаррамага етиб келган зиёратчиларимизни Ҳаж ndash 2023rdquo ишчи гуруҳи раҳбари Содиқжон Тошбоев, хизмат кўрсатувчи мактабалар давоми...

888 08:33 / 07.06.2023
6 август куни .Вақф, хайрия жамоат фонди ва Islom.uz портали ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.Англашув меморандумини фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин давоми...

3071 09:59 / 07.08.2018
Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Ҳазратни хотирлаб, кўрсатуви доирасида давоми...

465 19:18 / 18 апрель
Аудиолар

120153 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41816 14:35 / 11.08.2021