1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

БИРИНЧИ ҲАДИС

15:45 / 27.05.2017 4141 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БИРИНЧИ ҲАДИС

عن أبي هريرة رضي الله عنه ، أن النبي صلى الله عليه وسلم صعد المنبر ، فقال : " آمين آمين آمين " . قيل : يا رسول الله ، إنك حين صعدت المنبر قلت : آمين آمين آمين . ، قال : " إن جبريل أتاني ، فقال : من أدرك شهر رمضان ولم يغفر له فدخل النار فأبعده الله ، قل : آمين ، فقلت : آمين . ومن أدرك أبويه أو أحدهما فلم يبرهما ، فمات فدخل النار فأبعده الله ، قل : آمين ، فقلت : آمين . ومن ذكرت عنده فلم يصل عليك فمات فدخل النار فأبعده الله ، قل : آمين ، فقلت : آمين "

حسن صحيح

رواه ابن خزيمة و ابن حبان في صحيحه و ابي يعلى الموصلي في مسنده و الطبراني في المعجم الأوسط و البيهقي في الشعب.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарила туриб: «Омин! Омин! Омин!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг расули! Минбарга кўтарила туриб: «Омин! Омин! Омин!» дедингиз-а?» дейилди. Шунда у зот дедилар: «Олдимга Жаброил алайҳиссалом келиб: «Ким Рамазон ойини топса-ю, мағфират қилинмасдан жаҳаннамга кирса, Аллоҳ уни хор қилсин! Сиз «Омин!» денг!» деди. Мен: «Омин!» дедим.  

«Ким ота-онасини (кексалик чоғида) топса ва уларга яхшилик қилмай ўлса-ю, жаҳаннамга кирса, Аллоҳ уни хор қилсин! Сиз «Омин!» денг!» деди. Мен: «Омин!» дедим.

«Кимнинг олдида сиз зикр қилинсангиз, сизга салавот айтмаса, кейин ўлиб, жаҳаннамга кирса, Аллоҳ уни хор қилсин! Сиз «Омин!» денг!» деди. Мен: «Омин!» дедим».

Ибн Ҳузайма Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида, Абу Яъло Мувсилий «Муснад»ида, Табароний «Мўъжамул авсот»да, Байҳақий «Шуабул Иймон»да ривоят қилишган. Ҳадис ҳасан саҳиҳдир.  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад қилингандир,, давоми...

2933 11:00 / 15.08.2017
. ,. .73. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла масжидлар уйи бўлган кишига Қиёмат кунида давоми...

1271 08:50 / 25.09.2019
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳавзим бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан давоми...

424 11:55 / 16 апрель
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда Ўз ҳузуридаги давоми...

3627 15:08 / 10.06.2017