1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Илм устоздан ўрганилади

05:58 / 29.09.2018 4897 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон уммати барча илмларни мударрис ва устозлардан ўрганишга одатланишган ва бу ишга алоҳида, катта аҳамият бериб, илмни китоблардан ва қоғозлардан ўзича ўрганишни ёқтиришмаган, ҳатто буни ўта макруҳ иш деб ҳисоблашган. Зотан, Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримни ва бошқа керакли илмларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳийнинг амини бўлган Жаброил алайҳиссалом орқали ўргатган ва у зот алайҳиссаломга мазкур илмларни ўз умматларига ўргатишни вазифа қилиб топширган. Агар динни ҳар ким ўзича, устозсиз, китобдан ўқиб ўрганиб олиши мумкин бўлганида Аллоҳ таоло Қуръони каримни нозил қилиб, ҳар ким ўзи ўқиб олсин, деган бўлур эди. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло ундай қилмади. Қуръони каримни Жаброил фаришта алайҳиссалом орқали нозил этди. У зот Аллоҳнинг каломини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб берди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эса, ўз навбатларида, уни умматга ўқитдилар, уқтирдилар ва амал қилдирдилар. 

Ҳозиргача мусулмон уммати илмларни мударрис, муаллим ва устозлардан ўрганиб келмоқда. Ҳозиргача мусулмон умматида мударрис, муаллим ва устозлар эъзозланиб келмоқда.

Ибн Ажийба раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Энг улкан балолардан бири – саҳифаларни шайх қилиб олишдир».

Мусъаб ибн Зубайр розияллоҳу анҳу айтадилар: «Одамлар ўзлари энг яхши ёд олган нарсаларини гапирадилар. Улар энг яхши ёзган нарсаларини ёд оладилар. Энг яхши эшитган нарсаларини ёзадилар. Қачон одоб оладиган бўлсанг, одамларнинг оғизларидан ол, фақатгина танланган ва сочилган лаълнигина эшитасан».

«Китобуш шакво»да айтилади: «Кимнинг шайхи бўлмаса, дини ҳам бўлмас. Устози йўқнинг устози шайтондир». 

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: «Ким китоблар қорнидан фиқҳ ўрганса, ҳукмларни зое қиладир».

Шунинг учун ҳам мусулмон умматида мударрис, муаллим ва устозлар доимо катта эътибор ва эҳтиромда бўлганлар.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Самарқанднинг сара уламолари» китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Қуръон оятлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил мобайнида бўлакбўлак ҳолда нозил қилинган. Ва бу оятларнинг ўқилишини ва маъноларини давоми...

1986 11:00 / 16.05.2022
Маҳрамлар ўртасида саломлашиш билиттифоқ жоиз, балки лозим. Бунда ҳам юқорида ўтган тартибга риоя қилинади ўғил онага, жиян холага, аммага, ука опага салом беради. давоми...

10137 16:00 / 07.03.2023
Имом Абулҳасан Мовардий .Дунё ва дин одоби, китобида айтади .Илмнинг барчасини иҳота қилишга бирор йўл йўқ экан, унинг баъзисини билмаслик ор эмас, сенинг давоми...

1735 11:00 / 20.12.2021
Инсоннинг ҳақиқий муваффақияти қайси ўринда бўлмасин Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқидан сўнг илмга бўлган ҳиммати ва ихлосига боғлиқдир. Бу барча илм билан давоми...

2207 15:05 / 12.02.2022