1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Дин ва дунё

09:29 / 12.09.2018 7282 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ дунёни яхши кўрган одамига ҳам, яхши кўрмаган одамига ҳам беради. Динни эса фақат яхши кўрган одамига беради», дедилар» (Бухорий «Адабул муфрад»да ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилишган. Ҳоким «Мустадрак»да саҳиҳ деган, Заҳабий бунга қўшилган).

Кўпчилик инсонлар бу ҳақиқатни яхши англаб етмай, ҳамма нарсага мол-дунёни тарози қилиб олишади. Ҳатто Аллоҳга итоат қилиб юрган фақир киши билан Аллоҳга осий бўлиб юрган бойни кўришса, «Аллоҳ бойни яхши кўргани учун унга берган-да», дейишади. Аслида Аллоҳ биринчи одамни, яъни Ўзига итоат қилган фақирни осий бандадан афзал қилиб қўйганини, кўнглига рушду ҳидоят солиб, Ўзига тоат қилиш бахтига мушарраф қилганини билишмайди. Аллоҳ кофир ёки осий одамга мол-дунё берса, уларни яхши кўриб, рози бўлгани учун эмас, балки уларни ҳалокат сари етаклаш учун берган бўлади.

Аллоҳ таоло: «Уларга мол-дунё ва фарзандлар билан мадад бераётганимизни уларга яхшиликларни тезлатиш деб ҳисоблайдиларми? Йўқ! Улар сезмаслар», деган (Муъминун сураси, 55-56-оятлар).

Ва яна: «Робби инсонни синаш учун икром қилса ва неъматлантирса, «Роббим мени икром қилди», дейди. Робби уни синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, «Роббим мени хорлади», дейди. Йўқ!...» деган (Фажр сураси, 15-17-оятлар).

Аллоҳ таоло «Роббимиз, бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин», деганларни Ўзининг улуғ Китобида мадҳ этган (Бақара сураси, 201-оят).

Абу Атоҳия айтади: Дин ва дунё бирлашса, нақадар гўзал! Куфр ва касод эса нақадар хунук!

Аллоҳим! Бизга ҳаром ўрнига ҳалол насиб қилиб, маъсият ўрнига тоат насиб қилиб кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила Ўзингдан бошқаларга муҳтож қилмагин... Дунёни энг катта қайғумиз қилмагин, илмимизнинг етган жойи қилмагин. Дунё қалбимизда эмас, қўлимизда бўлсин, чунки қалбни дунё муҳаббати эгаллаб олса, асир қилиб олади.. Дунёга муҳаббат эса ҳар бир хато ва гуноҳ йўлининг бошидир.


Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Алҳамдулиллаҳ, доимо халқ орасида юрамиз, кечаю кундуз одамлар билан мулоқотда бўламиз. Кимнингдир ҳаёт тарзидан хурсанд бўлсак, кимларнингдир дунёқарашидан давоми...

3609 18:06 / 21.05.2018
Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ғоятда пурҳикмат ишдир. Аллоҳ таоло инсонлар ичидан Ўзига пайғамбар танлаб олишининг ўзи инсоният учун улкан шарафдир. давоми...

844 16:06 / 17.08.2023
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Тариху Бағдод, китобида келтиради.Басранинг қозиси Убайдуллоҳ ибн Ҳасан айтади .Менинг бир ажам жориям бор эди. У ниҳоятда давоми...

1403 14:00 / 13.07.2023
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга дедилар.Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат давоми...

2301 15:00 / 12.12.2021