1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Динга бўлган муносабат

06:10 / 10.09.2018 4550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Устозлар, менда иккта саволим бор. 1. Менга яқин бўлган бир инсон, гапдан гап чиқиб "бошка динга ва вакилларига нисбатан ўз ўрнида хурмат бўлиши керак" деб айтди. Бу ҳақида шариатимиз нима дейди? Бошқа дин вакилларига биз қандай муносабатда бўлишимиз керак? 2. Бир ён қўшнимиз вафот этганидан сўнг, турмуш ўртоқлари русчада "похороны" га чақирганда биз қандай йўл тутишимиз керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ўша инсон чуқурга тушиб кетса тортиб олишга ҳаракат қилармидингиз? Уларни Аллоҳ таолони тасиқ қилиб мусулмон бўлмасликлари охиратда абадий дўзахга тушиш ҳисобланади. Уларни ўша чуқурдан тортиб олишга ҳаракат қилиш керак. Улар бемор, дардларига малҳам бўлишга ҳаракат қилиш керак. Куфр ва фисқ ишларига нафрат қилиб, Аллоҳнинг бандаси эканлигидан нафратланмаслик керак. Қўшничиликни аъло даражада бажариб, шариат қайтарган ўринда очиқ-ойдин “шариатимиз бундан қайтарган” дея олиш керак. Сиз айтган чақирув ҳам шариат қайтарган ишлардан. Уларга таъзия билдириш жоиз, таъзия билдиришда уларга жаннат ёки Аллоҳнинг раҳмати сўралмайди. Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи иймонсиз ўтганларга улар берилмаслигини Қуръони каримда бир неча марта баён қилган. Таъзияда: “Диндор қардошлари сафида қилсин. ҳамма ҳам ўлади, сабрли бўл, Аллоҳ сени ҳидоятга бошласин” дейилади. Бундай дейиш уларни қалбига озор берадиган гаплар ҳисобланмайди. Чунки ўз диндор  биродарлари билан бўлишни ўзлари учун шараф деб билишади. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак Шунингдек, ёш ўғил болаларнинг либослари ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Жумладан ёз давоми...

8001 20:10 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим ўрта мактабда чет тилидан дарс беради. Яқинда бир диндан илми бор дўстим аёл кишининг овози ҳам аврат ҳисобланади, деб давоми...

1999 11:59 / 13.11.2018
Ассалому алайкум Устозлар, аёлнинг аёлдаги аврати киндикдан тиззагача экан. Саволим шундан иборатки, агар бир аёл бошқа аёлнинг авратига қараса гунох ёки зино давоми...

3368 08:19 / 11.01.2019
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим янги намоз ўқишни бошлаган. Киши токи ёд олмагунича 7 ойгача бирор ёзувга қараб намоз ўқиши мумкин деди. Мен давоми...

2411 08:03 / 29.12.2018