1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак?

20:10 / 27.04.2016 8029 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Эркак киши намоз ўқиётганида кийими қандай бўлиши керак? Шунингдек, ёш ўғил болаларнинг либослари ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Жумладан ёз пайтларида.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳаммага маълум ва машҳурки, бало-ғатга етган эркак кишининг аврати–киндиги билан тиззаси орасидир. Киндик ва тизза тўсилган ҳолда, тананинг ўша оралиқдаги қисми, еркитилган бўлса, эркак киши авратини беркитган бўлади, қолган тарафларини кўрсатиши, яъни очиқ ҳолда юриши гуноҳ бўлмайди. Лекин одоб юзасидан, эҳтиром юзасидан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш юзасидан, албатта чиройли ва гўзал кийим кийиши, ярим яланғоч ҳолда юришини тарк қилиши лозим-лобуд бўлади. Айниқса намоз ўқиётган пайтда кийимларни яхши қилиш, авратни беркитиш фарз. Ундан бошқа пайтларда ҳам кийимларни яхши-чиройли қилиб олиш албатта марғуб нарса, яхши нарса, одоб-ахлоқ доирасидаги нарса бўлади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда «Ҳузу зийнатакум маъинда кулли масжидин» деган оятни нозил қилган, яъни «ҳар бир масжидда зийнатингизни тутинг». Демак, ана шу ояти каримага биноан, гўзал, чиройли, кийимларни кийиб намоз ўқиш афзал кўрилган. Албатта ҳаммамизга маълум ва машҳурки, намоз ўқиётган пайтда кийимнинг шакли-шамойилига эътибор унча йўқ, балки авратни тўсишига ва пок бўлишига алоҳида эътибор берилган.
Шунингдек, саволда «ёш ўғил болаларнинг либоси ҳақида, жумладан ёз пайтларида» сўралиши замирида баъзи-бир қисқа, калта кийимларни кийиш мумкинми-йўқми, ҳозир шунақа киядиганлар кўпайиб кетди», деган маъно ҳам бўлиши мумкин. Албатта бу ерда фарзни адо этиш маъносида савол бўлса, авратини тўсиш фарз, қолганида намози қабул бўлаверади, лекин аввал ҳам айтиб ўтганимиздек орада суннат бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авратларинигина тўсиб олиб намоз ўқиётганларини ҳеч ким кўрмаган, балки доим одоб билан, яхши либосларни кийиб намоз ўқиганлар. Са-ҳобаи киромлар ҳам шу ҳолатда бўлишган. Улардан кейинги авлодлар ҳам, мусулмонларнинг ҳаммаси чиройли либослар билан, одобли кийимлар билан намоз ўқиганлари ривоятларда келган. Бугунги кунда ҳам ана шу нарса давом этиши керак, бунга эътибор беришимиз лозим ва лобуд. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқин ўтган кунларда бир танишим менга маккадан келган гулни боқишни таклиф қилди. У ҳеч ҳам гулга ўхшамайди, балки сув устида сузиб юрувчи оч яшил ўсимта. Унга ҳар давоми...

2800 18:35 / 26.04.2016
Жимоъдан сўнг ғусл қилишда тўла ечиниб, қип яланғоч ҳолда ювиниш мумкинми Чунки мен шундай ювинмасам, худди бирор жойимга сув тегмай қолдимикин, деб шубҳага давоми...

4033 19:04 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Имом Ғаззолийнинг тил офатлари китобларида .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда шафоат қилсинлар, деб дуо қилиш тўғри эмаслиги давоми...

1869 08:15 / 06.06.2020
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен туғилганимдан сўнг, онамнинг тоблари қочган ва бир аёл менга ўз сутидан берган, 45 марта эмган эканман. Тақдир давоми...

3699 21:15 / 22.04.2016