1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Устахонамда қолган омонатлар

06:30 / 03.09.2018 2587 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳллари, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин, илмсизларга илм берсин. Менда олдин турли хилдаги маиший техникаларни тамирлайдиган устахонам бор эди. Ҳозир у ишимни вақтинчалик тўхтатдим. Кўп мижозлар нарсаларини олиб кетишди. Қолган 1-2 мижозларнинг нарсалари турибди, чунки уларни номери манда йўқ, танимайман(беришаётганда эрта келаман деб дарров чиқиб кетишгани ҳам бор, бировлари ҳар куни келиб сўраб, кейин келмасдан кетганлари ҳам бор). 1-2 йил чамаси бўлаяпти. Савол шуки, улар менга омонатми? Умуман қандай йўл тутишим керак? Ҳукми қандай? Ер тўламизда турибди жой эгаллаб, бировга беришни ҳам билмайман, чунки бир хиллари ишлайдиган ҳолатда. Олдиндан раҳмат!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Улар сизга омонат, эгаларига қайтаришингиз шарт. Қандай қайтаришингизни билмаймиз. Валлоҳу аълам!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳазрат иддада ўтирган аёл қачон уйидан чиқиши мумкин Бир киши касал кўришга, жанозага, тўйга бир кун олдин борса бўлади давоми...

4089 21:01 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Устозлар, биз айни дамда мусофир юртдамиз. Биз бу ерда аср намозини муслимпро деган программа орқали намоз вақтларини кўриб ўқирдик. Шунда давоми...

3324 05:00 / 29.06.2018
СаволОғиз ёпилганда ўкиладиган дуони ўкиб бўлиб яъни оғизни ният килиб ёпиб булиб, сўнг чанқаб колган бўлса ҳали оғиз ёпиш вақти кирмаган бўлса бирор нарса давоми...

4865 09:00 / 13.06.2018
Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх ҲазратлариСавол Бундан бир йил аввал Аллоҳ ёмон кўрган гуноҳларни кўпини қилиб юрган одам эдим. Аллоҳ бир қизни менга учратди, уни давоми...

4078 21:17 / 22.04.2017