1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

"Шу билан ҳаётим ўзгарди"

21:17 / 22.04.2017 4080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари!

Савол:  Бундан бир йил аввал Аллоҳ ёмон кўрган гуноҳларни кўпини қилиб юрган одам эдим. Аллоҳ бир қизни менга учратди, уни телбаларча севиб қолдим (ҳозир афсусдаман), Аллоҳ қулларига меҳрибон Зот, ўша қизга етиштирсин деб, кечалари туриб дуолар қилдим (афсусдаман). Шу аснода бир йил юрдим, кейин Роббим сизни “Ҳадис ва Ҳаёт” китобингизни ўқишимга имкон берди. Шу билан ҳаётим ўзгарди. Сизни Фузайл ибн Иёз (р. а) тавбаларини ҳикоя қилиб берганингизда, ўзим ҳақимда эшитгандек бўлдим. Устоз, ҳозир 5 маҳал намоз ўқимоқдаман, умримда 1-марта фарз рўзасини тутдим. Истиғфор айтиб юрибман, тавба қилмоқдаман. Қуръон илмини тажвид, ҳадис илмини, ўрганмоқдаман. Устоз сизни Аллоҳ учун яхши кўраман. Ибн Масъуд (р. а) билан бир аёлнинг суҳбати сабаб қиздан воз кечдим. Мен яхши кўрган қиз ҳам гўзаллик салонида ишларди. Устоз, сиздан кечирим сўрайман, хатим узун бўлиб кетди.


Аллоҳ, умрингизга, илмингизга барака берсин.


Жавоб: Аллоҳ таоло хайрингизни берсин! Юқори мартабаларга эришишингизни насиб қилсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Намозни янги ўрганган ёшлар интернетдаги турли ижтимоий сайтлардан маърузаларни эшитиб, баъзида бошни қотириб, одамни гаранг қилишади. давоми...

1860 10:29 / 19.11.2018
Ассалому алайкум Бир масала мени анчадан буён кийнаб келади. Мен тўй видеоларини монтаж қилиш билан шуғулланаман. .Излаш хизмати, дан фойдаланиб саволларимга давоми...

2201 10:35 / 13.12.2018
Савол Ассалому алайкум Шайх хазратлари Аллоҳ Сизни халқимиз учун соғ ва саломат қилсин Сиз каби уламоларимиз сафи янада кенгайишини Аллоҳдан сўраб коламан давоми...

3023 20:57 / 24.04.2016
Савол Фасебоокда баъзи бир диндан қайтганларнинг, саҳифа очиб олиб, динсизликни тарғиб қилаётганига кўзим тушиб қолди. Улар суюкли пайғамбаримиздан тортиб давоми...

3857 10:50 / 29.01.2018