1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Холид ибн Умар ал-Адавий розияллоҳу анҳудан

06:10 / 25.08.2018 3086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холид ибн Умар ал-Адавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Басранинг амири бўлган Утба ибн Ғазвон Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб, бизга қуйидагича хутба қилдилар:

«Аммо баъд! Албатта, дунё ўзини фоний эканлигини эълон қилди. Ва тезлик ила йўлга тушди. Унда бирор (қизиқарли) нарса қолмади. Фақатгина идиш тагида қолувчи сарқит каби бир нарса қолдики, уни эгаси қўлга киритиб жамлайди. Албатта, сизлар бир диёрга кўчасизларки, у ерда заволлик йўқ. Сизлар ўзингиздаги бор нарсани яхшиси ила у ерга кўчинглар. Бизга хабар берилдики, агар жаҳаннам қирғоғидан бир тош улоқтирилса, у етмиш йилда ҳам қаърига етмайди. Аллоҳга қасамки, мана шу жаҳаннам тўлдирилади. Сизлар бу айтилган сўзлардан ажабланяпсизларми? Ва яна бизга зикр қилиндики, жаннатнинг икки эшиги ораси қирқ йиллик йўлдир. Шундоқ кун келадики, одамлар издиҳом бўлганидан у ерда ҳам тўлиб кетади. Менинг эсимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга иймон келтирганларни еттинчисидирман. Биз овқатланишимиз учун дарахт баргидан бошқа нарса йўқ эди. (Еганимизда) оғизларимиз атрофи шилиниб кетар эди. Бир куни мен устки кийим топиб олдим. Уни ўртасидан бўлиб, Саъд ибн Моликка бердим. Ярмини ўзимга иштон қилиб олдим. Саъд ҳам ўзига теккан ярмини иштон қилиб олди. Ўша пайтдагиларнинг барчалари бугун шаҳарларнинг бирига амирдир. Мен эса Аллоҳ ҳузурида кичик бўлатуриб ўзимни юқори санашдан Аллоҳ номи ила паноҳ тилайман», дедилар.

 Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . ,. . ., . ., . . , . .6686. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан давоми...

2065 09:48 / 21.01.2019
. ,. .6288. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мўминларнинг иймон жиҳатидан комили хулқи яхшиларидир. давоми...

1285 09:55 / 10.12.2018
Абул Аббос Саҳл ибн Саъд асСоъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг расули, мени бир давоми...

3273 08:05 / 30.07.2018
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга хабар берилишича, сен кечани бедор ўтказиб, кундузнинг давоми...

3141 09:05 / 31.08.2017