1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан

06:10 / 24.08.2018 3515 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида ёки кечаларнинг бирида кўчага чиққанларида, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларни учратдилар. Уларга: «Сизларни бу соатда уйингиздан нима олиб чиқди?», деганларида, икковлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, очлик», деб айтишди. Шунда у зот: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, мени ҳам сизларни олиб чиққан нарса олиб чиқди. Туринглар», дедилар. Улар у зот билан туриб, ансорийлардан бир кишиникига боришди. Боришса, у уйида йўқ экан. Унинг хотини буларни кўриб: «Хуш келибсизлар, марҳабо», деб айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалон киши (яъни, эринг) қаерда?» дедилар. У аёл: «Бизга ичимлик суви олгани кетди», деди. Шу пайт ҳалиги ансорий келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва икки биродарларига қараб: «Аллоҳга ҳамд бўлсинки, бугун мендан кўра меҳмон жиҳатидан ҳурматлироқ киши йўқ», деди. Ва кетиб, хурмоси бор бир новда кўтариб келди. Унда пишмаган, қуритилган ва ҳўл хурмо бор эди. У: «Енглар», деб илтифот қилиб, қўлига пичоқ олувди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қўйгин, сут бериб турган жониворни сўймагин», дедилар. Кейин хонадон соҳиби бир қўй сўйди. Улар бу қўйдан ва ҳалиги новдадаги хурмодан еб, ичимликлар ичишди. Қачонки қоринлари тўйиб ва сувга ташналиклари кетгандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумога: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, Қиёмат куни бу неъматлар ҳақида сўроққа тутиласизлар. Сизларни очлик уйларингиздан чиқарган эди. Сизлар эса бу неъматларга эришиб қайтмоқдасизлар», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Бу ерда меҳмон қилган ансорийнинг исми Абул Ҳайсам ибн Таййиҳондир. Бу ҳадисни Имом Муслимдан ташқари, Термизий ва бошқалар ҳам ривоят қилишди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч давоми...

17557 21:39 / 18.06.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан яна ривоят қилинадиИброҳим алайҳиссалом оловга ташланганида .Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл,, яъни .Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи давоми...

103973 14:15 / 07.01.2018
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Масжиди Набавий афзалми ёки Масжидул Ақсоми, деб давоми...

1523 11:08 / 08.11.2023
Абу Амр ёки Абу Амра Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг расули, менга Исломдаги бир сўзни айтингки, мен бу ҳақда сиздан бошқа бирор давоми...

2648 08:25 / 16.01.2018