1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳудан

07:15 / 03.08.2018 3767 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Аллоҳнинг важҳини истаб ҳижрат қилдик. Ажримиз эса Аллоҳнинг зиммасида бўлди. Биздан баъзилар ажридан ҳеч бир нарса емай, оламдан ўтиб кетишди. Улардан бири Мусъаб ибн Умайр эдилар. Бу киши Уҳуд ғазотида шаҳид бўлдилар. Биттагина намира* кийимлари бор эди, холос. Агар уни бошларига ёпсак, оёқлари очилиб қолар эди, агар уни оёқларига ёпсак, бошлари очилиб қолар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (уни) бошларига ёпишни, оёқларига эса изхир номли ўсимликни қўйишни буюрдилар. Ичимизда ҳосили етилиб, уни териб юрганлар ҳам бор».

Муттафақун алайҳ.

* Намира – жундан қилинган, оқ-қора йўлли, попук ҳошияли устки кийим.

* Изхир – Маккада ўсадиган хушбўй ўсимлик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . 6464. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг анбиёлардан бири ҳақида ҳикоя қилиб давоми...

1406 08:37 / 29.12.2018
570 . ,. . 5702. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар.Айюб яланғоч чўмилаётган эди, давоми...

1706 06:03 / 12.10.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Аллоҳ таоло .Эй одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса давоми...

3939 10:54 / 21.06.2018
. .., . 5947. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Абу Бакрнинг бир ғуломи бўлиб, у кишига харож ҳисса чиқариб турарди. давоми...

1380 11:39 / 06.11.2018