1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

06:03 / 12.10.2018 1714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

570- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَيْنَا أَيُّوبُ عَلَيهِ السَّلاَمُ يَغتَسِلُ عُريَانًا، فَخَرَّ عَلَيْهِ جَرَادٌ مِنْ ذَهَبٍ، فَجَعَلَ أَيُّوبُ يَحْثِي فِي ثَوبِهِ، فَنَادَاهُ رَبُّهُ عَزَّ وَجَلَّ: يَا أَيُّوبُ، أَلَمْ أَكُنْ أَغْنَيْتُكَ عَمَّا تَرَى؟ قَالَ: بَلَى وَعِزَّتِكَ، وَلَكِنْ لاَ غِنَى بِي عَنْ بَرَكَتِكَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

 

570/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

«Айюб яланғоч чўмилаётган эди, олдига бир тилла чигиртка келиб тушди. Айюб уни кийимига солиб олди. Робби унга: «Эй Айюб, сени кўриб турган нарсангдан беҳожат қилмаганмидим?» деди. «Иззатингга қасамки, шундай қилган эдинг, лекин баракангдан беҳожатлигим йўқ», деди».

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Барака ва фазлни талаб қилиш, ўзи ва бошқалар фойдаланиши учун мол тўплаш жоизлиги. Ҳамда мол дунё кўпайиб кетганда ҳам Аллоҳга муҳтожликни ҳис қилиб туриш.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Умома Судай ибн Ажлон алБоҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолога икки томчи ва икки оёқ изидан маҳбуброқ давоми...

3635 10:40 / 06.07.2018
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон қабрида сўралганда, .Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг давоми...

3362 09:20 / 01.06.2018
У кишидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй муслима аёллар Қўшни аёл қўшни аёл учун қўйнинг пойчасини ҳам арзимас санамасин,, дедилар,.Муттафақун алайҳ.

3624 09:00 / 18.02.2018
. ,. . . , . ., .6198. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир киши ўзига марғуб бўлиб, чиройли кийиниб, давоми...

1911 09:48 / 01.12.2018
Аудиолар

121691 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43136 14:35 / 11.08.2021