1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Мўмин банда Қиёмат куни

05:35 / 08.06.2018 3020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Мўмин банда Қиёмат куни Роббисига шу қадар яқинлаштириладики, У банданинг устига (ҳимоя) қанотини қўяди. Ва гуноҳларига иқрор этади. Ҳамда: «Ундай ёки бундай гуноҳларингни биласанми?» дейди. Банда эса: «Эй Раббим, биламан», дейди. Шунда Аллоҳ таоло: «Мен дунёдалигингда гуноҳларингни фош қилмасдан сир тутдим. Бу кун гуноҳларингни кечираман», дейди. Кейин у бандага яхшиликлар ёзилган саҳифа берилади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «Аллоҳга яқинлаштирилади», дейилганда карам ва яхшилик ила яқинлаштириш тушунилади. Чунки Аллоҳ масофа ила яқинлашишдан покдир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар орасида айланиб юрадиган, бирикки луқма, бирикки хурмо билан давоми...

2969 06:00 / 23.09.2018
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Умар Жобияда бизга хутба қилди .Эй одамлар Мен сизларнинг орангизда худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4864 17:00 / 24.08.2022
Абу Саид алМақбурийдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир неча кишининг олдидан ўтиб қолди. Уларнинг олдида қовурилган қўй гўшти давоми...

2378 06:00 / 19.08.2018
Абу Муҳаммад Фазола ибн Убайд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Бир киши исломга ҳидоят қилинган бўлса давоми...

2854 06:05 / 08.09.2018