1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин!

17:00 / 24.08.2022 4855 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умар Жобияда бизга хутба қилди: «Эй одамлар! Мен сизларнинг орангизда худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг орамизда турган мақомларида турибман. У зот шундай деганлар: «Сизларга саҳобаларимни тавсия қиламан. Сўнгра улардан кейин келадиганларни. Сўнгра улардан кейин келадиганларни. Сўнгра ёлғон тарқалади. Ҳатто кишидан қасам ичиш сўралмаса ҳам, қасам ичаверади. Гувоҳлик сўралмаса ҳам, гувоҳлик беради. Огоҳ бўлинглар! Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Агар шундай бўлса, учинчилари шайтон бўлади. Жамоатни лозим тутинглар, тафриқадан (бўлинишдан) эҳтиёт бўлинглар. Чунки шайтон битта биландир, иккитадан узоқроқ бўлади. Ким жаннатнинг ўртасини ирода қилса, жамоатни лозим тутсин. Кимни яхшилиги хурсанд қилиб, ёмонлиги маҳзун қилса, ана ўша мўминдир».

Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . , . . . , . 5752. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Васият қиладиган нарсаси бор мусулмон давоми...

1979 07:31 / 17.10.2018
Абу Айюб алАнсорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил давоми...

5488 11:03 / 11 апрель
Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши Қиёмат куни умрини нима билан ўтказгани, илмини нимага давоми...

3317 09:30 / 02.05.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта мен раҳмат ўлароқ юборилдим,, дедилар,. Муслим ривоят қилган.

1059 11:45 / 15.06.2019