1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Оилавий ҳаёт сокинликдир

13:30 / 17.09.2021 4834 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилавий ҳаётнинг ва эр-хотиннинг бир-бирларига нисбатан бўладиган муносабатларини сифатлашда Қуръони Каримда келган баёнотлар айни мўъжизадир. Бу борадаги бир-икки оятни яхшилаб ўрганишнинг ўзи бу улкан ҳақиқатни тушуниб етишга кифоя қилади, деб ўйлайман.

Аллоҳ таоло «Рум» сурасида шундай деб марҳамат қилади:

«Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (21-оят).

Инсонни эркак-аёлга ажратиб, жуфт яратишининг ўзи Аллоҳнинг биру борлиги, баркамол сифатлар соҳиби эканининг ёрқин далилидир. Инсон ҳар доим кўзи тушиб турган нарсаларга кўникиб, эътибор бермай қўяди, аммо эътибор билан, ақл-заковат билан тафаккур қилиб кўрилса, инсоннинг эркак ва аёл қилиб, ўзига хос сифатлар билан яратилиши улкан мўъжизадир.

Тўғри, «инсон» деб аталмиш бу икки жинснинг ташқи кўринишида бир-бирига ўхшашлик бор. Иккиси ҳам «инсон» ёки «одам» деб аталади. Кўп аъзолари сиртдан бир-бириникига ўхшайди. Аммо ўша сиртдан бир-бирига ўхшаш эркак ва аёлнинг жисми алоҳида таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, турли ажойиботлар намоён бўлади.

Эркакнинг танаси, суяги, эти, гўшти, пайи, мияси, ақли, ҳис-туйғулари ва ҳаттоки ҳужайралари ҳам аёлникидан фарқ қилади. Унинг бутун вужуди куч-қувват, сабр-бардош, оғирликни кўтариш, машаққатларга чидаш каби эркакларга хос ишларни адо этиши, умуман, эркакликка хизмат қилиши учун мосланган.

Худди шунингдек, аёлнинг танаси, суяги, эти, гўшти, пайи, мияси, ақли, ҳис-туйғулари ва ҳаттоки ҳужайралари ҳам эркакникидан фарқ қилади. Унинг бутун вужуди латофат, юмшоқлик, меҳрибонлик, оғирликни кўтара олмаслик, тез ҳаяжонланиш, она ва хотин бўлиш каби аёлларга хос ишларни адо этиши, аёлликка хизмат қилиши учун мосланган.

Чунки аёл киши хотин, она бўлиши керак бўлганлиги учун, унга алоҳида латиф тана, малоҳатли тузилиш, ўзига хос жисм ва аъзолар керак. Ҳатто баданидаги тўқималар, ҳужайралар ҳам эркакникидан ўзгача, нафис, юмшоқ, нозик бўлади.

Эркак ва аёлдаги ўзига хосликларни таҳлил қилиб кўрган ҳар қандай илмли киши улардаги Аллоҳнинг қудрати ва ҳикматини кўриб, Аллоҳнинг оят-белгиларига тан бермай, иложи йўқ. Бу ҳақиқатни англаб етишимиз учун биргина илмий таҳлил тўғрисидаги маълумот билан танишиб чиқайлик.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Бахтиёр оила китобидан)

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлиаёлига энг раҳимли киши эдилар. Ул зотнинг Мадийнанинг четида эмизилаётган ўғиллари бор давоми...

3107 05:00 / 14.02.2017
Ўз бандаларига ибодатнинг турини кўпайтириб берган Аллоҳ таолога беадад, беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Каттаю кичикларга аввал салом берган севимли давоми...

3707 05:00 / 06.03.2017
Бизнинг исломий адабиётимизда ва халқ орасидаги диний сўзлашувимизда ҳам оз бўлсада, .силаи раҳм, истилоҳи ишлатиб келинади. Аслида бу бобдаги .раҳм, сўзи биздаги давоми...

3458 05:00 / 15.02.2017
Аллоҳ таоло .Мўминларга айтгин Кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Мана шу улар учун покроқдир. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларидан ўта хабардордир. давоми...

12338 05:00 / 14.02.2017