1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Олиймақом таваккулчи

22:07 / 09.04.2018 3274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий ўттиз иккинчи сана.

Қудратли Ислом давлатининг пойтахти Мадинаи Мунаввара шаҳри.

Ўша пайтдаги Ислом давлати бошлиғи, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу шаҳар кўчалари бўйлаб юриб кетмоқдалар. 

У киши кечагина одамларнинг қўйини боқиб кун кўрадиган нимжон, пакана ва бечораҳол чўпонча Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг бетоб бўлиб қолганларини эшитиб, ташвишга тушганлар.

Абу Зобядан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Масъуд ўлим тўшагида ётганида Усмон ибн Аффон кўргани келди ва унга:

«Нимадан шикоятинг бор?» деди. 

«Гуноҳларимдан», деди.

«Нимани хоҳлайсан?» деди.

«Роббимнинг раҳматини», деди.

«Сенга табиб юборайми?» деди.

«Табиб (Аллоҳ) Ўзи касал қилди», деди.

«Атоингни беришни буюрайин», деди.

«Тириклигимда ўзимни тийдим. Ўлимим олдидан унга ҳожатим йўқ!» деди.

«Қизларингга керак бўлар», деди Усмон.

«Менинг қизларимнинг камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Мен уларга ҳеч камбағаллик етмаслигидан умидворман. Қизларимга ҳар кеча Воқиъа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Ким Воқиъа сурасини ҳар кеча ўқиса, камбағаллик кўрмайди», деганларини эшитганман», деди».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида ҳам ҳар бир нарсада Аллоҳ таолога суяниш қандай бўлиши борасида дарс ўтдилар. 

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Руҳий тарбия китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Олдинги мақолаларимизда гуноҳи кабираларни ва улар учун тавба қилишнинг шартларини санаб ўтдик. Энди бу гуноҳлардан тавба қилмай вафот этган одамнинг қисмати давоми...

3893 20:10 / 02.04.2018
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ таъкидлаганидек,.У Зотга юзланган кимсанинг юзланиши Унинг иззатини зиёда қилмас. У Зотдан юз ўгирган кимсанинг юз давоми...

3861 18:14 / 17.07.2017
Зоҳидлар мадҳ қилинсалар, мақтов махлуқотлардан эканига шоҳид бўлганлари учун сиқиладилар. Орифлар мадҳ қилинсалар, унинг Ҳақ Подшоҳдан эканига шоҳид бўлганлари давоми...

3084 17:01 / 06.05.2018
Албатта, шукр соликлар мақомотидан биридир. У ҳам бошқа мақомотлар каби илм, ҳол ва амал ила юзага келади. Ушбу нарсалар яхшилаб ўрганиб чиқилса, шукрнинг давоми...

3138 17:40 / 27.05.2018