1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳ учун мусулмон бўлдим

13:05 / 10.04.2018 2958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Маъбад Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Айтинг‑чи, агар бирор кофирлардан бўлган бир кимсага йўлиқиб, у билан уришсам ва у қиличи билан қўлимнинг бирига уриб кесиб ташласа, кейин қочиб дарахтга яшириниб, «Аллоҳ учун мусулмон бўлдим», деса, уни ана шуни айтганидан кейин ўлдиришга ҳақлиманми, эй Аллоҳнинг расули?» десам, У зот: «Ўлдирмагин», дедилар. Шунда мен: «Эй Расулуллоҳ, бир қўлимни кесиб, кейин мусулмон бўлдим, деб айтган-ку», десам, У зот: «Ўлдирмагин, чунки агар ўлдирадиган бўлсанг, у ўлдирилишидан олдинги сенинг мавқеъингда бўлади. Ва сен бу сўзни (яъни, Исломга кирдим, деб айтганидан) олдинги мавқеъда бўласан», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қай бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра туриб, икки давоми...

2516 09:00 / 09.05.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Батаҳқиқ суффа аҳлидан етмиш нафарини кўрдим. Уларнинг ичида ридоли киши йўқ эди. Ё битта изори, ёки биргина кийими давоми...

2415 06:10 / 01.09.2018
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар .Эй тили билан иймон давоми...

6298 12:55 / 05.01.2022
. ,. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Иситма жаҳаннамнинг иссиғидандир. Уни сув билан совутинглар,, дедилар,. давоми...

1707 08:31 / 10.06.2020