1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Тилида иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар

12:55 / 05.01.2022 6298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар! Мусулмонларга озор берманг, айбламанг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Ким мусулмон биродарининг камчилигини қидирса, Аллоҳ ўшанинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади»дедилар». Ибн Умар бир куни Байтга ёки Каъбага назар солди ва: «Қандай ҳам улуғсан, ҳурматинг қандай ҳам улуғ! Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг ҳурмати сеникидан ҳам улуғ», деди».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар гуноҳ қилмасангизлар, давоми...

2741 09:05 / 27.05.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим, Муҳаммад алайҳиссалом оилалари ризқини ҳаёт кечирадиган даражада давоми...

3163 06:10 / 27.08.2018
. .Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Исломнинг нимаси яхши, деб сўради..Таом бермоғинг давоми...

3353 14:00 / 12.02.2021
Абу Саъид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор банда Аллоҳнинг йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини давоми...

3284 03:18 / 14.06.2017