1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ким бугунига эътиборли бўлса...

16:00 / 24.08.2023 1794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нокианинг Майкрософтга сотилиши эълон қилинган мажлисда Нокианинг ижрочи раҳбари шундай деб йиғлаган эди:
«Биз хато қилмадик, аммо қандайдир сабаб билан зиёнга учрадик!»


Раҳбар зое бўлган буюклигига йиғлаганларнинг биринчиси эмас. Аниқки, охиргиси ҳам бўлмайди. Бундан беш юз йиллар олдин Андалус ҳукмдори Абдуллоҳ Сағир Андалуснинг зое бўлганига йиғлаган эди. Шунда унинг онаси шундай деган эди:
«Эркакларча ҳимоя қила олмаган мулкингга энди аёллардек йиғлайвер!».


Таназзул саҳнасининг охирги томошаси демак йиғлашдир. Шундан сўнг парда ёпилади. Сўнгра ҳаёт саҳнасига бошқа киши чиқиб қаҳрамон ролини ўйнайди!


Таназзул ихтиёрий нарса эмас. Аксинча, дақиқ қонунлар асосида содир бўлувчи ҳодисадир. Агар таназзулга учрамай десангиз қуйидагиларга эътиборли бўлинг:
1. Ўтиб кетган буюклик билан яшаманг. Нокиа билан Андалус порлоқ тарих эгалари эди. Аммо порлоқ ўтмиш бугунги қоронғу кун учун ярамайди. Нокиа мобил алоқа воситалари тахтида бир неча йиллар ўтирди. Андалус ҳам бир неча аср маданият тахтидан тушмади. Чунки улар ўтмишга эмас, бугунига эътиборли бўлишган эди. Доимо шундай, ким бугунига эътиборли бўлса ўзидан буюк тарих қолдиради. Доимо тарихига эътиборли бўлиб, у билан машғул бўлиб қолганлар эса бугунини унутади, уни қўлдан бой беради. Бу иши билан келажагини ҳам бой беради!


2. Таназзулга учрамаслик учун хато қилмасликнинг ўзи етарли эмас. Гоҳида таназзул хато қилганингиз учун эмас, тўғри иш қилмаганингиз учун содир бўлади. Нокианинг ижрочи раҳбарининг фикрича, улар хато қилишмаган. Аммо жаноб шуни унутаяптиларки, инсониятнинг энг катта хатоси ишни хато суратда қилиш эмас, вақтида тўғри ишни қилмасликдир. Ҳатто Абдуллоҳ Сағир ҳам ўзини хато қилган деб ҳисобламас эди. У ҳам аслида тўғри ишни қилмади. У Абдурраҳмон Дохилнинг ҳиммати билан ҳукм қилиши лозим эди!


3. Мусобақада ғолиб бўлиш учун югуришнинг ўзи етарли эмас. Сиз бошқалардан тезроқ югуришингиз керак. Бу ҳаёт ҳақиқатларидан бири. Биз жуда катта мусобақада иштирок этяпмиз. Давлатлар, ширкатлар, муассасалар ва шахслар кўринишида. Орқада қолдингиз дегани, ихтиро қилмадингиз, ривожланмадингиз, ўзгаришлар билан бирга ўзгармадингиз дегани эмас. Аслида бошқаларнинг ихтиро қилгани, тараққийлашгани, ўзгаришлар билан бирга ўзгаргани орқага қолганингиз учун етарли сабабдир. Биз ҳаётда ўзимиз билан эмас, ўзгалар билан мусобақалашамиз. Нокиа билан Андалус мусобақада ютқизишгани йўқ. Югуришдан тўхтаб қолишди холос. Оддийроқ қилиб айтсак, бошқалар улардан тезроқ югурди!


4. Ҳаёт боксга ўхшайди. Унда битта қоида бор: Ё мушт туширасан, ёки муштни қабул қилиб оласан! Ҳеч ким курашнинг охиригача ўзини ҳимоя қила олмайди. Агар борди-ю ҳимоя қилса ва ҳал қилувчи зарба билан қулатилмаса ҳам, албатта очколар билан мағлуб бўлади. Ҳатто мана шу йўл билан ҳимояланиш ҳам аҳмоқликдир. Ҳаёт ҳам боксга ўхшайди. Унда энг яхши ҳимоя ҳужумдир. Нокиа билан Андалус ҳимоя билан машғул бўлиб қолиб қолишди. Рақиблар ҳужум қилишди!


5. Ё сиз бошқаларни банд қилиб қўясиз, ёки сизни бошқалар машғул қилиб қўяди. Сюрприз қилишни унутиб қўйган давлатга сюрприз қилишади. Мусобақанинг шартларини унутиб қўйган ширкатлар мағлуб бўлади. Эски чегараларингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз янги чегараларингизга ҳукмронлик қилишни ўрганинг. Чўнтагингиздаги эски бозорларни кафолатламоқчи бўлсангиз янги бозорларни қидиринг. Нокиа билан Андалус ўзи билан овора бўлиб қолди. Бошқалар билан иши бўлмади. Аммо бошқаларнинг эса улар билан ҳисоб-китоби бор эди!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
5366. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ одамларнинг ичида тилини сигирнинг тилига ўхшатиб давоми...

4299 00:30 / 04.05.2017
Дунёдаги энг ёши улуғ аёлнинг бошидаги рўмоли, уни .Гиннеслар китоби,га ёзилишидан тўсиб қолди. Марям Аммашнинг уйида унинг умрини тасдиқловчи туғилганлик ҳақида давоми...

4017 11:00 / 07.09.2021
Бу уммат тавҳид рисолатини ва ҳидоят нурини шарқу ғарбга таратган, инсонларни бандаларнинг зулмию истибдодидан оламлар Роббисининг тавҳидига олиб чиққан, сўнгра давоми...

4058 14:38 / 12.04.2018
Албатта Аллоҳ таоло тақводор бандага шундай фаросат ато этадики, у билан одамлар орасида бўлсин, ёлғиз бўлсин, бир кишига қараб уни ёлғончи ёки ростгўй эканини, давоми...

4681 09:00 / 24.08.2021