1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг рухсат этилган турлари (8-қисм)

11:37 / 02.03.2018 4749 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

8. Беҳаёни ғийбат қилиш. Беҳаё, яъни ҳар қандай гуноҳни уялмасдан қилаверадиган, қаттиқ гапириб танбеҳ берган кишининг сўзидан ҳам таъсирланмайдиган шарму ҳаёсиз, уятсиз кимсаларни ғийбат қилиш мумкин. Байт:

 

Каҳтеҳе ғийбатҳе уски ҳан рава,

Гар каре кўйи кабаир бар мала.

Маъноси: Айтадиларки, гуноҳи кабираларни бемалол қиладиган кишини ғийбат қилиш раводир.

Шунинг учун саҳобийлар розияллоҳу анҳум Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қотилларини ғийбат қилар, уларга лаънат айтишар эди. Чунки улар ўта даражада беҳаё бўлиб, ҳатто ўз айбларини фазилат деб билишарди.

Ҳадис. «Ҳаё пардасини ташлаган (уят ниқобини юзидан олган) кишини ғийбат қилиш дурустдир».[1]

Ҳикоя. Ҳазрат Ҳусайн розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганларидан сўнг ироқлик бир киши Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан кийимга теккан чивин қони ҳақида (бу кийимда намоз ўқиса бўладими ёки йўқми деб) сўради. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Манавини қаранглар, чивиннинг қони ҳақида сўраяпти, ваҳоланки, булар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғилларини қатл қилишган. Мен эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳасан билан Ҳусайн − менинг дунёдаги икки райҳонимдир», деганларини эшитганман», дедилар.[2]

Ироқликлар бу қабиҳ ишларини беҳаёларча, ҳеч тап тортмай қилишгани учун Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бу гапни уларнинг ҳамюртига таъна ва маломат маъносида гапирдилар. Бу ҳикоя беҳаё кишини ғийбат қилиш жоизлигига ҳам далил, ҳам мисолдир.


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] Суютий, «Жомеъи сағийр», 8525-ҳадис.

[2] «Сунани Термизий», 3770-ҳадис.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари таърифида .Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий давоми...

5237 15:43 / 13.09.2017
Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар.Аллоҳни зикр қилиш ndash қалбни Унга боғлашдир, У мени кузатиб турибди, деган доимий эътиборда туришдир. Аллоҳнинг давоми...

6412 19:05 / 11.02.2018
Махлуқотларнинг сенга назарини Ҳақнинг сенга назари ила ғойиб қил ва уларнинг сенга юзланиши мавжудлигидан У Зотнинг сенга юзланиши ҳозирлиги ила ғойиб бўл.Ибн давоми...

3304 19:46 / 18.01.2018
У Зот бандаларнинг иноят сири юзага чиқишига интиқликларини билди ва .Аллоҳ Ўз раҳматини хоҳлаган кишисига хос қилади,, деди. Агар уларни ўша ила тарк қилса, азалга давоми...

3084 20:41 / 10.06.2018