1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуръонда чўчқа ҳақида

08:55 / 25.02.2018 4981 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз қуръонни ўқиб чиқдим чўчқа ҳақида ёзилмаган эканку дeган гап қилибди илтимос ойдинлик киритсангиз шу хақида.

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Ва алайкум ассалом!

У “биродариз” балки бошқа китобни ўқиб, Қуръон деб ўйлагандир.
Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида :

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَلا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

173. Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни ҳаром қилди. Кимки маза талаб қилувчи ва ҳаддан ошувчи бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
“Моида” сурасида :

حُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالْدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ وَالْمُنْخَنِقَةُ وَالْمَوْقُوذَةُ وَالْمُتَرَدِّيَةُ وَالنَّطِيحَةُ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ إِلاَّ مَا ذَكَّيْتُمْ وَمَا ذُبِحَ عَلَى النُّصُبِ وَأَن تَسْتَقْسِمُواْ بِالأَزْلاَمِ ذَلِكُمْ فِسْقٌ الْيَوْمَ يَئِسَ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِن دِينِكُمْ فَلاَ تَخْشَوْهُمْ وَاخْشَوْنِ الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِينًا فَمَنِ اضْطُرَّ فِي مَخْمَصَةٍ غَيْرَ مُتَجَانِفٍ لِّإِثْمٍ فَإِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

3. Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган, йиртқич еган ҳайвонлар – магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол) – ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳамда чўплар ила фол очишингиз ҳаром қилинди. Бу фисқдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга мойил бўлмаган ҳолида қаттиқ очликда мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
“Наҳл” сурасида :

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالْدَّمَ وَلَحْمَ الْخَنزِيرِ وَمَآ أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلاَ عَادٍ فَإِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

115. Албатта, У Зот сизларга фақат ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Кимки маза талаб қилувчи ва тажовузкор бўлмаган ҳолда мажбур бўлиб қолса, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир масалада ойдинлик киритиб беришингизни истардим. Қайнотам ҳар жума куни набиралари боши қўл оёқларида пулни айлантириб давоми...

4437 06:10 / 21.09.2018
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли устозлар, менинг бир танишим йиллар муқаддам ўғил фарзандига бир қўй сўйган экан, ҳозирда эса бир маълумотни ўқиб ўғил фарзандга давоми...

4824 05:59 / 16.08.2018
СаволАссалому алайкум Намозда икки сажда орасида ўтиришда .Роббиғфирли, дeб айтиш кeрак экан. Лeкин китобларда бундай нарса йўқ. Қидириб кўрдим, лeкин тополмадим. давоми...

6342 09:25 / 12.03.2018
СаволБиласизми, айрим вақтларда тасбеҳ ўгираётганда сони адашиб кетса, масалан 33 тами ёки 32 та ўқиганини билмай қолса, қайта ўгириш керакми Кейин кўпроқ айтиб давоми...

4668 19:40 / 09.12.2017