1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Аллоҳ ҳар бир қилган ишимизга баҳо беради...

15:12 / 14.02.2018 3546 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Соғлом фикрли ҳар қандай одам шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг халқимиз маърифатини ошириш учун  қилган беқиёс хизматларини сезмаслиги, эътироф этмаслиги мумкин эмас. Юздан ортиқ диний-маърифий, илмий асарларлар ёзиб, халққа тақдим этиш ва бу асарларнинг халқ томонидан севиб ўқилиши Аллоҳнинг камдан-кам инсонларга насиб этадиган фазлу марҳаматидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўзбек халқига Ислом дини арконларини ўз тилимизда батафсил тушунтириб берган улуғ олим эдилар. У кишининг турли учрашув ва йиғинлардаги маърузалари, китоблари сабаб минглаб инсонлар динимиз асосларини тушунди, қалбига нур кирди, ҳидоят сари юз бурди.

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида қурилаётган янги масжидга ташриф буюриб, бу масжидни тез фурсатда қуриб битказиб, унга халқимизнинг буюк фарзанди шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини беришни таклиф этдилар. Президентимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида гапириб, «У инсон нафақат юртимизда, балки бутун Ислом оламида тан олинган олим эди. Ҳаётини динимиз арконларини ўрганиш ва тарғиб этиш, халқимиз, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлаган эди» деб, Ислом оламида ўз муносиб ўрнига эга бўлган улуғ олимнинг халқимиз учун қилган хизматларини муносиб эътироф этдилар. Давлатимиз раҳбари миллатимизнинг буюк фарзандларини эътироф этиб, уларни қадрлаши халқнинг эртанги яхши кунларга умид ва ишончини янада оширади десак, хато бўлмайди.

Бир халқдан дунё тан олган катта олим чиқишининг ўзи осон иш эмас. Бунинг учун озмунча меҳнат, саъй-ҳаракат талаб қилинмайди. Фарзанд тарбиялаб, уни ўқитиб-ўстирган ҳар бир ота-она буни яхши англайди. Қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, минг ҳаракат қилиб интилган билан кўпчилик тан оладиган, эргашадиган олим бўлиб етишиш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайдиган саодатдир. Бир соҳада 3-4 мақола ёки китоб ёзиб, кўпчилик эътиборига ҳавола қилиб кўрган одам буни жуда яхши билади. Шундай экан, бир халқдан дунё тан оладиган олим етишиб чиқса, унинг ҳурмат-эътиборини жойига қўйиш, миллат равнақи учун хизмат қилишига, ўз илми ва тажрибасини кейинги авлодга етказиб, уни ривожлантирадиган шогирдлар етиштиришига шарт-шароит яратиб бериш зарур. Шунда улар янада зўр ғайрат билан ишлайди, ўз соҳасини ривожлантириш учун янгидан янги ғояларни илгари суради. Сўнг бу янгиликлар амалиётга, ишлаб чиқаришга жорий қилинса, яхши натижаларга эришилади. Шу йўл билан алоҳида соҳалар, уларнинг жамланиши орқали эса бутун мамлакатда умумий ривожланиш бўлади.

Юртбошимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган масжидга ташриф чоғида яна бир қанча муҳим фикрларни айтдилар. Жумладан, «Ҳар бир қилган ишимизга Худо баҳо беради, лекин биз ҳар доим қилаётган ишимизнинг адолатли эканига ўзимиз инониб, ишониб қилсак, нур устига нур бўлади», дедилар. Бу ҳикматли сўзлар замирида чуқур маънолар бор. Уни ҳар ким ўз тажрибаси, маърифати даражасидан келиб чиқиб англаб олиши мумкин. Биз эътибор қаратмоқчи бўлган жиҳат шуки, давлат раҳбарининг бу сўзлари юқори ва ўрта бўғиндаги бошқа раҳбарлар, қолаверса, юртим деган ҳар бир киши учун иш юритишда муҳим кўрсатма бўлди. Бу сўзлар муҳим бир қоидани доимо ёдда тутишга, ҳушёр бўлишга чорлайди: қилаётган ҳар бир ишимизни Аллоҳ кўриб туради ва унга Ўзи баҳо беради. Шунинг учун ҳар доим ўзимиз қилаётган ишнинг адолатли бўлаётганига ишонч ҳосил қилган ҳолда, виждонан бажаришимиз лозим. Шундагина Аллоҳ ҳам, халқимиз ҳам биздан рози бўлади. Юртбошимизнинг халқимиз фаровонлигини ошириш, ватанимизни дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига олиб чиқиш учун қилаётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, ҳар биримиз ўз ишимизни адолат ва виждон билан, аъло даражада бажарсак, кўзланган юксак марраларга албатта эришамиз.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ботин бўлгани учун барча нарсани зоҳир қилди. Зоҳир бўлгани учун барча нарсанинг вужудини яширди.Аллоҳ таолонинг Ботин ва Зоҳир исмлари нисбий ва изофий маънони давоми...

3849 20:45 / 18.03.2018
Ҳижрий ўттиз иккинчи сана.Қудратли Ислом давлатининг пойтахти Мадинаи Мунаввара шаҳри.Ўша пайтдаги Ислом давлати бошлиғи, халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу давоми...

3276 22:07 / 09.04.2018
Кишилар орасида .Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг қадарини белгилаб қўйган бўлса, касбнинг нима кераги бор, дейдиганлар ҳам бор.Яна .Аллоҳ таолога таваккул қиладиган давоми...

4240 15:40 / 13.09.2017
13. Бирор мусулмоннинг ҳузурига унинг изнисиз кирмаслик. Уч марта изн сўрайди. Рухсат берса, киради, рухсат бермаса, қайтиб кетади.Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деб давоми...

4117 17:10 / 09.07.2017