1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

2- 8. Ва одамлардан «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик

17:24 / 12.05.2017 3460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَمِنَ النَّاسِ مَن يَقُولُ آمَنَّا بِاللّهِ وَبِالْيَوْمِ الآخِرِ وَمَا هُم بِمُؤْمِنِينَ 

2- 8. Ва одамлардан «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик», дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар.

Мунофиқларнинг бош сифатлари ушбу оятда зикр қилинмоқда. Улар «Аллоҳга иймон келтирдик, қиёмат кунига иймон келтирдик, мўмин бўлдик», деб мўмин кишига лозим бўлган икки буюк эътиқодни айтишади. Аслида эса улар на Аллоҳга ва на қиёмат кунига ишонишмайди.

Демак, қалбида йўқ нарсани бор, деб кўрсатиш мунофиқликдир.

Ушбу оятда улар ақийда масаласининг аввали бўлмиш Аллоҳга иймонни ва сўнги бўлмиш охиратга иймонни даъво қилишди, шу билан гўё ақийда бобида ҳамма нарсага ишонамиз, демоқчи бўлишди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёки Расулингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрамоқчимисиз Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашибди. Бақара 108. Маълумки, давоми...

3152 08:20 / 04.11.2017
Тавба 18. Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан давоми...

10514 10:44 / 06.06.2017
Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлсаю, заиф зурриёти бўлиб, давоми...

3573 09:50 / 21.04.2018
Айтки, ким Жаброилга душман бўлса, албатта, ул уҚуръонни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва хушхабар давоми...

3191 08:25 / 23.10.2017