1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сен ҳам ўз ишингга буюрилгансан...

09:05 / 19.12.2017 2943 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Пайғамбарлардан бирлари (уларга Аллоҳнинг саловот ва саломи бўлсин) ғазотга чиқаётиб қавмларига: «Мен билан бирга, хотин олган-у, лекин ҳали шаръий қовушмаган; уй қурган-у, лекин ҳали томини ёпмаган; ҳомиладор қўй ва туяларининг туғишини кутаётган одамлар бормасин», дедилар. Сўнгра ғазотни бошладилар. Аср намози ёки шунга яқинроқ пайт бўлганида, бир қишлоққа яқинлашиб, қуёшга қарата, «Сен ҳам ўз ишингга буюрилгансан, мен ҳам ўз ишимга буюрилганман. Аллоҳим, бу қуёшни биздан тўхтат», деганларида, қуёш тўхтаб қолди. Ҳаттоки, Аллоҳ таоло у пайғамбарга фатҳ қилиб берди. Ўлжалар (ғаниматлар) тўпланди. Уни олов ейиш учун келди-да, лекин емади. Шунда пайғамбар: «Ораларингизда ўлжага хиёнат қилган бордир. Ҳар бир қабиладан бир киши менга байъат қилсин», дедилар. Байъатда бир кишининг қўли ёпишиб қолди. Пайғамбар: «Хиёнат сизларнинг қабилангизда экан. Менга қабилангиз байъат қилсин», дедилар. Улар байъат қилишганида, икки ёки уч кишининг қўли ёпишиб қолди. Пайғамбар хиёнат сизларда, деганларида, улар сигирнинг бошидек тиллани олиб келишди, пайғамбар уни қўйганида, олов келиб, уни еди. Биздан аввалгилардан бирортасига ўлжалар ҳалол қилинмади. Сўнгра Аллоҳ таоло ўлжаларни бизга ҳалол қилди. Қачонки, биздаги заифлик ва ожизликни кўрганида, биз учун уни ҳалол қилди».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шоир айтган энг тўғри сўз Лабиднинг .Огоҳ бўлки, Аллоҳдан ўзгаси ботил, деган давоми...

2591 06:00 / 15.08.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдик, ансорийлардан бир киши келиб, у зотга салом давоми...

2773 06:10 / 03.09.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соғлик чоғларида .Ҳеч бир набий жаннатдаги ўз ўрнини кўрмай туриб, ихтиёрига давоми...

1673 15:51 / 25.12.2023
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта мен раҳмат ўлароқ юборилдим,, дедилар,. Муслим ривоят қилган.

1059 11:45 / 15.06.2019